ЮЛДУЗ УСМОНОВА

Исми-шарифи: Юлдуз Усмонова
Туғилган санаси: 12 дёқабр 1963 йил
Туғилган жойи: Маргилон шаҳри
Маълумоти: Тошкент Давлат консерваториясининг вокал бўлими
Фарзандлари: Нилуфар Усмонова, 17 ёш

Унинг матбуот-қотиби «Ўн беш дақиқа ичида етиб боринг, ўзлари бўладилар» дея қўнғироқ қилиб қолди. Чинданам, бёқадан бошқа уйда ҳеч ким йўқ. «Хизматкорим ва шахсий ёрдамчимни энди қўйиб юбордим. ҳеч ким ҳалақит бермасин дёдим-да». 

Оддийгина йиғиган сочлар, бепардоз - кичкинагина қизчага ўҳшайди.

ҳайхотдай ошхонада  ёлғиз ўтирибмиз. Биринчи қават, ойна ортида одамлар уй-уйиға шошилиб кетяпти. Тўсатдан ойнани кимдир шашт билан таққилатди. «Кимсан?» деган опанинг саволига «Юлдуз опа, дастҳат беринг» деган ўғил бола овози эшитилди. «Э, санга…кечасиям энди дастҳат берайми?» ҳеч нарса бўлмагандайин яна жойиға ўтирди-ю «Одамларни бепаросати ҳам бор-ки, ҳеч нарса тушунтиролмайсан» дёди.

-         қўрқмайсизми?

-         Кимдан?! Одамларданми? Худодан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайман. Яқинда Умра сафарига бораман, шунақаям қўрқаяпман. Илоҳим, сафарим қабул қилинсин...

Оддий банда орзу қиладиган шону-шуҳрат, молу-давлат, мансабу-амал, меҳру-мухаббат Сизга насиб этди. Мамнунлик ҳисси борми Сизда?

Мамнунлик? Биласизми, мамнун бўлиб, ҳузур-ҳаловат қилишга вақт ҳам йўқ. Кўзга кўринмайдиган қийинчиликлар шунақаям кўп-ки, агар улар кўзга кўринса, ҳавас ҳам қилмай кўйишади (кулади).

Мен Аллохдан доимо бир нарсани сўраб келаман – бир дақиқа, ҳаттоки бир сония бекорчи бўлмайин. тўғри, бу ҳолда мени шахсий ҳаётимга семизгина нуқта куйилади. Биламан, оила ва фарзанд бахтидан тўлаконлик билан бахраманд бўлолмайман. Лекин шунга қарамай, мен ўз ишимни жуда яхши кўраман. Бор бўртим билан ўзимни шу ишга бахшида қилиб юборганман. Мени уйим, оилам – мени мухлисларим…буни баландпарвоз гап деб билманг. Гарчи улар бевафо бўлиши мумкинлигини билсам ҳам. бошқа томондан… (овозда катъият билан) мухлисдан бошқа мен нима орттирдим? Тушуняпсизми? ўша давлат ва шон-шуҳратни мухлислар орқали орттирдим-ку! Қизиғи, тинимсиз меҳнат туфайли на шону-шуҳрат, на молу-давлат кўзимга кўринмайди, уларнинг завҚу-шавҚини тотиб кўролмайман. Атрофимдагилар кўради ва билади – мени тинчим йўқ. Лекин ўз ишим билан машғул бўлганимдан бахтиёрман. ҳам санъат, ҳам сиёсатни баравар олиб боришга ҳаракат қиламан. Чиқиб олиш ва шон-шуҳратга эришиш – энг осони, йиллар мобайнида ўша даражани ушлаб туриш эса – энг қийини. Кўзга кўриниш ҳеч гап эмас, ҳаттоки пулга сотиб олиш мумкин ўткинчи шон-шуҳратни. Аммо мухлислар қалбидан ҳеч қандай пул билан жой сотиб ололмайсиз.

Аксарият ҳамкасбларингиз Сиздан ҳайиқади. Аниқроғи, Сизнинг забонингиздан.

Фақат ҳамкасбларим эмас (кулади). Тилим сабабли, биламанки, айрим раҳбарларимизга ҳам ёқмайман. Мендан ёмонлик чиқмайди…Лекин тилим ёмонлигини тан оламан. Аммо Аллохдан яширмаган нарсани нимага мен бандасидан яширишим керак. Нима учун ҳалқда йўқ бўлса, мен бор дейишим керак. Мен ҳамма нарсани ўзидай айтишим керак. Шунинг учун ҳалқ ичида обрўим бор, мен Юлдуз Усмонова бўла туриб, ҳар куни телевизорга чиққанимдан эмас. Чарли Чаплиннинг жумласи ёдимга тўшади: «Мени Чарли Чаплин деб аташингизга хожат йўқ. Чарли дейишни ўзи кифоя». Уни фақатгина исмини бутун дунё билади, «Чаплин» сўзи ҳам ҳамма учун «комёдия» синоними бўлиб қолди. Мени ҳам етти ёшдан етмиш ёшгача бўлганлар Юлдуз дейди. Мен ўзимни афсонавий Чаплин билан таққосламаяпман, бор-йўғи кўзга яққол ташланадиган нарсани айтяпман, ҳолос. Шу даражага чиқдимми, мен учун энди орқага йўл йўқ. Одамлар менга ишониб қўйган, уларнинг ишончини оқлагим келади. Гарчи аксарият танишларим «ўзингни бос, шунчаям элим-ҳалқим деб куйиб-пишасанми» деса ҳам.

Нима ҳақида гап кетаётганини тушунаётган бўлсангиз керак? Бизни ҳалқимиз содда, Лекин ўша ҳалқни сёзгирлиги бор. 24 миллионлик аҳоли орасида 4 миллиони ҳақиқатни кўзига тик қаролмайдигани бор. Лекин қолғани ҳақиқатга тик қарай олади-ку, уларга ҳақиқат керак-ку. Бирорта сиёсатчи айтолмаган гапни биз бориб айтяпмиз-ку. Қайси қўшиқчи қилаяпти буни?! Менга гап ташлашдан, менга осилишдан аввал ўйлаб кўриш керак ўша инсонлар: «ҳали биз Юлдуздайин ҳақиқатни гапира оламизми?» деб.

Мени ижодий фаолиятим мобайнида қанчадан-қанча синовларга бардош беришимга тўғри келди, эх-хе…шунча нарсадан сўнг мени тилим аччиқ бўлмай, бошқаники булсинми? Лекин мен гапираётган гапим ва қилаётган ишимни ҳалқнинг ўзи солиштириб, мулоҳаза қила олади. Мени аччиғимни келтирадиган нарса, саҳнага энди чиқаётган хонандаларнинг ҳалқ олдидаги масъулияти кай даражада юқори эканлигини сезмаслиги. Биласизми нимага? Чунки улар ҳалқ ейдиган нарсани емайди, ҳалқ киядиган нарсани киймайди, ҳалқ ўйлайдиган нарсани ўйламайди. Улар оддий одамлардан жудаям узоқ, Лекин асосий мухлиси ўша оддий инсонларнинг ўзи-ку!

Санъаткорларимиз дард нималигини билмайди. Санъаткор бўлиш учун эса албатта дардни бошдан кечириш керак. ҳеч қачон оч қолмаган бўлсанг, қанақа қилиб оч-наҳор ҳақида кўйлашинг мумкин? Санъаткор албатта дардни ўз бошидан кечиб ўтиши керак!

Биласизми, шу билан биргаликда агар аёл киши  шахс бўлса, уни нотўғри тушунишади. Айниқса, Шарқда шахс бўлиш аёл киши учун фожеага яқин нарса.

Мен ҳозирги санъаткорларни кўпчилигига раҳмим келади, уларга ачинаман. Чунки улар устоз курмаган. Худога шукр қиламанки, мен устоз, мактаб кўрганман. Устозларим менга уктирган: «Бугун сен машхур бўлсанг, эртага бошқаси сенинг ўрнинга келади».

ҳамма нарса Аллохнинг иродаси билан бўлади, Агар Аллох сенга имкон бермаса, агар унинг ўзи шахс қилиб яратмаган бўлса, кулингдан ҳеч нарса келмайди. Ва мен жудаям яхши тушунаман, мен ўзимдан-ўзим Юлдуз бўлмадим. Афсус, шуни ёшларимиз ҳеч тушуна олмаяпти.

Сиз билан суҳбат кўришдан аввал кичкинагина суровнома ўтказдик.«Юлдуз Усмонова сизга ёқадими?» саволига суровномада иштироқ этган 128 та респондент жавобидан 128 таси (яъни ҳаммаси) «ҳа» бўлди. Аммо шулардан 120 таси қўшимча килди: «ўзини эмас, ижодини».

Умуман олғанда, юқоридаги фикрларга заррача эътирозим йўқ. Нимага одамлар мени яхши кўриш керак,  ахир уларга қўшиқдан бошқа ҳеч нарса бермаяпманку?  қўшиқларимни яхши курсинлар. Ахир бу менинг ҳаётимдаги энг муҳим нарса. Мени севиш керак эмас. Мен бундай севгига мухтож эмасман.  Аммо менинг санъатимни танқид қилишларига йўл куймайман, чунки бу юқоридан берилган неъмат. Одамлар менга қандай муносабатда бўлишидан қатъий назар, мен барибир кўйлайвераман. Тилаганим ҳам шу! Чунки санъатни менга Яратганнинг ўзи берган. Мен айтаётган ҳақиқатни эса одамлар ҳазм қилиша олмаяпти. Лекин Аллохнинг ҳақиқатини бандадан тилаб бўлмайди, чунки ўша банданинг ўзи омонат.

Кўйлашдан колған куним ҳаётим ҳам тугайди деб ўйлайман. Худони ўзи кечирсин мени, аммо мен шундай фикрдаман.

Лекин барибир Сизга нисбатан тингловчиларнинг ихлоси баланд. Концертларингизда инсонлар йиғлайди, кулади, ўйнайди. Яратган концерт дастурларингиз ичра қай бири ўзингизга маъқул?

ҳар йили  тайёрлаган концертим ўзимга ёқади. Чунки ҳар бири менинг фарзандимдайин.  Ҳар йили концерт қилишдан аввал одамлар билан суҳбатлашаман, ҳалқ орасида юраман, фикр-мулоҳазаларни йиғаман. Айрим ҳолларда ўзимни содда кўрсатиб, керақли фикрларни билиб оламан. Лекин сўнгги вақт бир нарсани сеза бошладим. ҳаттоки оддий инсонларда ҳасад ҳисси пайдо булаяпти. Нимасига? Ахир ҳамманинг калласи елкасида бўлиш керак…одамлар ҳасад қилишдан аввал қурқиш керак Аллохдан.

Доимий равишда «саҳна имиджингизни» ўзгартириб турасиз. ҳаётда-чи, кескин ўзгаришлар тарафдоримисиз?

ҳаётда кўраяпсизми?  (кулади) ҳаттоки сочимни чиройли қилиб йиғиб олишга вақтим бўлмаяпти. демоқчиманки, жудаям банд одамман. Репетиция, учрашувлар…доимо ҳаракатдаман. Аммо одамлар билан учрашувга чиқаётганимда, ўзимга қарайман.

(хурсанд оҳангда) Биласизми, мени ҳаётимда хурсандчилик ҳам бўлиб туради. Дўстларим билан жудаям чиройли дамларни бошдан кечираман. ҳаттоки, бир ойча: «Вой, қандай ажойиб-а…канийди узоқ умр кечирсам-у, мана шундай дамлар ҳаётимда кўп бўлса»  деган вақт ҳам бўлди. (завҚ билан) Жудаям хурсанд эдим!

«бўлади…топдим!» дейдиган онлар бўлади. Санъаткор учун шунақа онлар ҳаводай зарур. Ана шундай хурсандчилик кунларда шўх, ўйноқи, чақнаб турадиган қўшиқлар пайдо бўлади.  Лекин ҳаётимни тулаконли деёлмайман. ўзига яраша ташвишлар ҳам бор. Лекин вақти-вақти билан ўзимни хурсанд қилишни ўрганиб олдим. Шунданам хурсандман. Катта ўзгаришларнинг хожати ҳам йўқ.

саҳна имиджи дейилди. Имидж борасида жудаям эхтиёт бўлиш керак. ҳалқни ихлосини қайтармаслик керак. Айримлар саҳнага чалларига келгандайин қийинади. Нима кераги бор тонна-тонна пардозу, метр-метр зар, кўша-кўша тиллаларни? Меъёрни сақлай билиш керак. Дид билан қийиниш керак.

ўйлайманки, ҳалқ концертга сизни бойлигингизни кўргани эмас, балки санъатингизни баҳолагани келади. Санъатда сунъийлик бўлмаслик керак, одамлар дарров илғаб олади.

Шоу-бизнесда «богема», «бомонд» деган тушунчалар мавжуд, яъни жамиятни энг кузга кўринган, олди  ва истеъдодли шахслари. Улар доимий равишда йиғилишиб туради. ўша рассому-шоирлар, актеру-хофизлар янги ва қизиқарли ғоялари билан ўртоқлашади. Бизларда бундай йиғилишлар бўлиб турадими?

Бизда буни қилиш қийин. Мен бор-йўғи иккита «Янги Йил Бали» килдим, учинчисини қилишга журъат қилолмадим. Жудаям кўпчилик гараз билан қаради бунга. ўзимизниқилар,а? Мен буни калтафахмлик деб тушунаман.

Аммо бундай жой бўлишини жудаям истардим. Аммо…аммо…ҳозирги санъат ахлининг аксари пул қилиш учун санъатга кириб келган. Шунинг учун бунақаларга фикр алмашиш, илхом олиш, маънавий озуқаланиш ҳеч ҳам керак эмас. Афсус!

Эркин ижодкорлик ва юқори сиёсат бир-бирига қарама-қарши нарсалар. Аммо Сиз бундай ўйламайсиз шекилли?

Ёдингиздами, бир қўшиғимда «Подшоҳ бир, вазир мингта. Осмонда ой битта, юлдуз мингта» деган мисралар бор.  Мен ўзимни оқламоқчи ҳам эмасман, мактамоқчи ҳам эмасман. Бор-йўғи Президентимизни сўзларини эсламоқчиман: «Кадрларни топиш – бугунги кунда бу энг мураккаб масала».  Шунинг учун менга депутатлик лавозимини ишониб куйганларидан хурсандман. Бу мен учун катта бахт. Президентимизни ёнида туриб, ҳаммамиз ҳаракат қилмасак, ижобий ўзгаришлар содир бўлмайди.

Санъат – бу идеология. Санъат – бу ҳалқни дарди. ҳалқни дарди билан ўйнашиб бўлмайди.

«Мана Сиз очиқ-сочиқ ҳолда саҳнага чиқаяпсиз» дея, кўпчилик мени танқид қилади. Агар мен ёшлар орасида шундай юрмасам, улар мени тан олмайди! Агар мен депутат аёлдайин соч турмақлаб, куксимга значок такиб олсам, ёшлар мени «ана, тётя Юлдуз келди» дейишади-ю (кулади). «Кани сурилинг-чи, бошқасига жой бўшатинг» дейишлари ҳам мумкин. Нимага мени ёшлар яхши кўради, биласизми? Чунки уларни ҳавоси билан нафас олаяпман. Бу ишни ўзимга ёқгани учун қилмаяпман. Бу – сиёсат. Ёшлар қачон қулоқ тутиши мумкин сўзларингизга? қачонки уларни тилида сўзлашсангиз…иймон, инсоф ҳақида уларга гапириш учун тилини билиш керак. муҳими, бу нарсани ўша катта ёшдагилар ҳам, катта мансабдагилар ҳам тушунса бас. Депутат бўлсам нима қилибди?! Истасангиз буни сиёсий санъат деб атанг. Хохласангиз, ана, санъат даражасидаги сиёсат деб атанг. муҳими, ёшларимизга керақли фикрларни тўғри етказа олсак дейман.

Юлдуз Усмоновага берилган саволларга жавоблар

Дилшод - Айтингчи опа, нима учун "мухаббатжон" туркум қўшиқларга айлана олмайди? Менимча қўшиқларингиз ичида энг яхшиси, энг чиройлиси ҳам шу. қўшиқ тарихи ҳақида гапириб берсангиз.

Юлдуз Усмонова - ҳар бир қўшиқни ўзига яраша яралиш тарихи бўлади. Шеърни олиб ўқиганингизда ёки кўнглигингизга бир нима келганида жиз этса, демак-ки ўша нарса яхши қўшиқ була олади. Туркум қўшиқларга келсак, "Шароб" қўшиғи туркум қўшиқлар бўлган. Туркум қўшиқларни яратиш бир томондан яхши бўлиши мумкин, аммо бошқа томондан бир хиллик бўлиб қолмаслиги учун уларга катта куч сарфламайман. "мухаббатжон" қўшиғининг тарихида очиқ тўхтай олмайман, аммо ҳар бир қўшиғимни ўзига яраша тарихи бор ва ўзимни мухаббатим ҳам жой олған. ўзи "мухаббатжонга" муносабатим ва меҳрим булакча.

Абдушукур ҳамзаев - Юлдузхон, Умра сафарингиз барорли булсин. Биз олим мухлисларингиз сизни дуо қиламиз. Савол: от ўрнини той боса оладими? Нилуфархонни сиздек жушкин ва кайнок қўшиқчи бўлишига тарафдормисиз ва буни уддалаяптими?

Юлдуз Усмонова - Нилуфар жудаям жиддий киз. ўзиям кўп таъкидлайди: "Мен профессионал қўшиқчи булмоқчи эмасман. қўшиқ мен учун хобби." ўзида қўшиқларни профессионал ижрочи сифатида кўйлашга иштиёки йўқ. Лекин қўшиғинг яхши чиқибди деб ҳечам мактамайман. Эркалатиб юборишдан чўчийман. Аммо мен онаман ва унинг қўшиқларини эшитганимда бошқача туйғу менда уйғонади, юрагим жизиллайди. ўзи қўшиқчиликка жиддий қарамайди. Келажакда юридик соҳада фаолият олиб бормоқчи.

шуҳрат - Юлдуз опа, мен сизни концертларингизни ёқтираман. Ешим 21да. Сиз билан e-mail орқали гаплашсам бўладими?

Юлдуз Усмонова - E-mail орқали мен билан ҳат ёзишиб туриш ута мураккаб. Нимага? Чунки e-mail у ёқда турсин, телефон орқали ҳам суҳбат кўришга вақтим бўлмай колади. вақтим ута тигизлигидан яқинларим ҳам мен билан дилдан суҳбатлашишга мушток. Афсус, вақт тополмайман.

Улугбек - ўзингиз ҳақингизда ва келажак режаларингиз?

Юлдуз Усмонова - Олтмишга кирган кампирни ҳам келажак билан боғлиқ режа ва орзулари бўлади. Мени ҳам ўзимга яраша режаларим бор, уларни ошкор этиш уринли деб ўйламайман. Лекин яхши ниятларимдан энг улкани - ҳалқимга, элимга хизмат қилиш.

Абдуазиз - Қўқонга ҳам келасизми?

Юлдуз Усмонова - Утган йили водийнинг ҳар бир вилоятида концерт беришга ҳаракат килдим. ўшанда Қўқондаям бўлиб кайтдим. Менимча концертларим кам эмас, чунки ҳар йили вилоятлар бўйлаб концерт беришга ҳаракат қиламан. Имкон бор қадар, яқин келажакда янги концерт дастурларим билан яна сиз томонларда бўламан, Иншооллох.

Равшан - қачон Олмонияда концерт берасиз? Хоразмликларни яхши кўрасизми?

Юлдуз Усмонова - Мени чет-элдаги дўстларим, мухлисларим бу каби саволлар билан кўмиб ташлашди. Насиб этса, шу йилни ёз ойларида Европа бўйича турне уюштирилади. Худо хохласа, Ўзбекистонни соғинган ҳамюртларимиз билан дийдорлашамиз деган умиддаман. Яхшилик билан кўришайлик. Мен бу хоразмлик, бу марғилонлик, бу тошкентлик демайман. Мен учун барча узбеклар бирдек азиз. Юлдуз деб мени эслабдими, мен ҳам уларни эслайман. Мен уларни яхши кўраман ва улар ҳамиша ёдимда. Каерлик бўлишидан қатъий назар. Хоразм, Самарканд ёки Фаргонаданми, улар мени Ўзбекистонимдан!

Шавкат - Ассалому-алайкум Юлдуз опа! қачон Европа давлатларига гастролға келасиз? Сизни мусиқавий дискларингизни Европада топа олмаяпман. Голландия, Германияда ҳам ахтардим.

Юлдуз Усмонова - Европадаги ижодий сафарларим ёзга мулжалланганлигини айтиб утдим. Европада охирги дискларим сотилиб кетганига ва дўконларда қолмаганига анча бўлди. Бу ҳақида менга қайта-қайта айтишди. Шунинг учун, насиб этса, бу йил борганимизда ижодий фаолият билан ҳам шуғулланамиз. У ерда ҳам Ўзбекистонимизни соғиниб, мени қўшиқларим орқали Ўзбекистонни бағрига босадиган ҳам юртларимиз учун дискларимни чиқарамиз.

Мохира - Бир нечта шеърларим бор эди, кўриб берсангиз, балки қўшиқ бўлиб колар? Уларни фақат сизни ижроингизда тасаввур қилишим мумкин.

Жавоб - Ажаб эмас, шеърларингиздан яхши қўшиқ чиқиб қолса. Лекин ҳозир бир нарса деб ваъда беролмайман. Мана шу сайтни ўзига жунатсангиз, менга бериб юборишади. ўқиб кўраман.

Otabek - Yulduz opa, avtoritet, odamni juda ham o'zgartirib yuboradi. Mashhur insonlar maslahat berish, yo'l ko'rsatishni juda ham yaxshi ko'radi. Bir savolga javob bera o'tirib, go'yoki o'sha birgina javob bilan barcha insonlarga hayotda qanday yo'l tutishni o'rgatib qo'yadi. Qarasang, aynan o'sha insonning o'zi amalda qancha avtoritet kuchidan foyadalanmasin yoshlarga, avlodlarga,ajdodlarga kerakli o'rnak bo'la olmaydi.

Savol!! Inson nega (kim bo'lishidan qat'iy nazar) yuqoriga ko'tarilgan sayin ozini boshqalardan aqilliraqman degan soxta egoiszmga boraveradi?

Savol!! Egh oxirgi marta qachon sizga og'ir botgan maslahat olgansiz? U nima haqda edi?

Savol!! Sizning kuchingiz?

Savol!! Sizning xatoingiz?

Savol!! Sizning qalbingiz?

Жавоб
- Авваламбор ўша юқорига кўтарилаётган инсон осонлик Билан кўтарилаётгани йўқ. ҳамма нарсани ўзига яраша меҳнати бор, ҳар бир соҳада. Агарда ўша одам спонсорлар орқали кўтарилиб, бўрни кўтарилиб кетган бўлса, у одам ҳали кўп қоқилади. ҳаётимда бу нарсага неча марта гувоҳ бўлиб келганман ва яна гувоҳ бўламан шекилли.

Бир нарса бор: ёнингда юрган ёш болами, ёш кизми, сени кимлигингни қанчалар яхши билиш-билмаслигидан қатъий назар ичингга кириб, сенга маслаҳат бергиси келади. Мен индамай қараб ўтиравераман: ҳа, шунақами, йуг-э , - деб. Менга огир ботган маслаҳат ҳақида бир нарса демайман. Бор-йўғи, энг осони маслаҳат бериш демоқчиман.

Аввалоси бугун борлигим, тириклигимда, Аллохга шукр! Қолаверса, мени кучим мени меҳнатимда, мени мухаббатимда, мени ижодимда, мухлисларимни олқиши ва элимни дуосида.

кўп эшитиб қоламан: ютуқлар ўзимизники, ҳатолар ҳақида гапириш керак , - дейишади. Мен ҳам ўзимга яраша ҳатоларимни белгилаб, чизиб қўяман. Ахир мен ҳам тирик жонман, менам ҳато қиламан. ҳамма қатори одамман. Юлдуз Усмонова дегани беҳато, идеал, беайб дегани эмас, Астофирулло! Мен ҳато қилганимда ўзимга мундоқ чизиб қўяман, бошқаларга кўпам айтавермайман. Ютуғим ҳалқимники, ҳатоим эса ўзимники!

Мени қалбимни билмоқчи бўлган инсон қўшиқларимни тингласин. Бу менинг қалбим!

Аziza - Yulduz opa, men sizni judayam sevaman va xurmat qilaman! Savolim bunaqa: Birlashgan Arab Amirliklarida koncert qo'yish planizda bormi? Chunki ko'p Rossyialik artistlar o'sha yoqqa o'tib olgan. Siz kelib ketsangiz bo'ladi deb o'ylayman, chunki sizni bu erda ko'pchilik sog'indi. Oldindan raxmat.

Жавоб - Бу йилнинг ёз ойларида Европа ва араб мамлакатларига турне уюштириш ниятимиз бор. Аллох насиб қилса, йўлимизни берсин. Балки сиз айтган Араб Амирликликларига ҳам бўлиб колар. Бир-иккита таклифлар тушган, аммо уларни ҳозирча чуқур ўйлаб чиққанимиз йўқ. ҳар бир нарсани пухта режалаштирилган маъқул. Ажаб эмас бўлиб қолса.

Shoxrux - Uzingiz adolat, xaqiqat tarafdorisiz. Va bir kun kelib o'rningizni kimdir egallashini bilasiz. Lekin nima uchun jonliroq ijod boshlaganlarga unchalik yo'l bermaysiz? Xolis raqobat bolsa, yaxshimas-mi?

Жавоб
- ҳеч қачон ҳеч кимни ўрнига ҳеч ким келмайди. ҳаммани уз ўрни бор. Аллох сизга берган ризкни биров еб куёлмайди. ҳар кимни уз ўрни бор. Юлдуз Усмоновами, Шурали Жураевми, Гуломжон ёқубовми, Насиба Абдуллаевами, бошқами, ҳар биримизни уз ўрнимиз бор.

рақобатга келсак, бир нарсани тан олиш керакки, бугунги кунда санъаткорлар орасида соғлом рақобатни ўзи қолмади. Сабаби-ки, уларга бир огиз танқид сўзи билан мурожаат қилсанг, мана шу қўшиқни мана бу ерини бошқачароқ қилганингда яхшироқ чиқарди десанг, эртагаёқ кўчага чиқиб, "э, Юлдуз йўл бермаяпти!" деб жар солади. Шундан кейин ўйлаб коласан: Мен бунга маслаҳат бериб, ижодини ижобий томонини ўйлайман десам-у, у кўчага чиқиб гап тарқатадиган бўлса, нима кераги бор? Гапни ҳам укканга гапириш керак! соғлом рақобатни ўзи йўқ бизда!

                           

Назира Иноятова


Бош саҳифа   |    E-Mail   |    Янгиликларга обуна   |    Қидирув   |    Юлдузларимиз муҳокамаси   |    Аналитик мақолалар