Тоҳир МАЛИК

Исми-шарифи: Тоҳир Хобилов (таҳаллуси - Тоҳир Малик)
Туғилган санаси: 27 дёқабр 1946 йил
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Маълумоти: Тошкент Давлат Университетининг журналистика бўлими
Иш жойи: ИИВ қошидаги Милиция Академиясининг
узбек тили кафедрасида домла
Турмуш ўртоғи: Мукаддас Хобилова, ўқитувчи
Фарзандлари: Гулузор, ўқитувчи
Нигора, ўқитувчи
Шерзод, ҳарбий соҳа ходими

Гарчи хонанда ёки артист бўлмаса ҳам, уни 7дан 70 гача бўлганлар танийди. Кизиги, бундай муваффақиятни ўзи қабул қилмайди. Камтарин, камтарин, ута камтарин.

Маҳаллаларига кириб бораетганимда, анча ичкари жойлашган кўчаларини излай туриб  йўл-йўлакай «Тоҳир Маликни уйи қаерда?» деб сўраб кетдим. ҳамма, ҳамма билади унинг уйини.  «Шайтанатни» ёзган, а?» дейди бир болача ва зимдан кулиб куяди.

Негадир, Тоҳир ака  «гумбаракас» курилган катта иморатда турадилар деб ўйладим ва…адашдим. Кичкинагина, шинамгина  ва соддагина хонадон. Худди эгасига ўҳшаш. Кичкина ҳовлининг энг катта безаги – унинг сохиблари.

- Мана бу бурчакда кўйларни боқардим. Шу кўйлар неча йиллар оиламни боқкан, касал бўлиб колғанимдан кейин эса кўйларни сотиб юбордик. 

ёзувчини пулига қозон қайнатиш мушкул.

яқин давлатлардан бири, Россияга назар ташласак, ҳозир у ерда бадиий асарларга қизиқиш жуда юқори. қанчадан-қанча ёзувчиларнинг асарлари бестселлерга айланмоқда. Бизларда-чи?! Нимага турли-туман истеъдодли шахслар уз асарларини чоп эттирмаяпти?

ҳозир баъзилар иқтисодий қийинчилик, китобнинг нархи баланд деб айтишаяпти. Лекин мен бу фикрга  қўшилмайман. Китоб ўқийдиган одам, нон емаса ҳам, китоб ўқиган замонлари ҳам бўлган. Мен Россияга ҳар борганимда  қандайдир бир армон билан қайтиб келаман. Биласизми, Москвада ҳамма китоб ўқийди. Ёшми-карими, кўчада, метрода, автобусда ҳамма кулида китоб билан юради. Умуман олғанда, агар Европа билан солиштирадиган бўлсак, китобхонлик бўйича биз анча орқада колғанмиз. Буни иқтисодий масалага боглаш тўғри эмас. Масалан, «химмат» деган тушунчалар бор-ку, бизларда тёкинга китобларни берадиган кутубхоналар бор. У ерга болаликдан китоб ўқишни урганганлар боради. Аммо болани кулига ёмон китоб тушиб қолса, кейинчалик китобни умуман кулига олмай куяди. Лев Толстойни яхши бир гапи бор: «Умр жуда киска. ҳамонки бу умр киска экан, уни беъмани китобларни ўқиш билан ўтказмаслик керак».

Биласизми, Европада китоб танлашга жудаям катта аҳамият берилади. Ундан ташқари уларда китобларни қандай қилиб ўқиш керақлиги  ҳақида мутаҳассисларнинг асарлари чиқади. Мен ҳам Москвадан «Умеешь ли ты читать?» китобини олиб келдим. Яъни улар ёш бола китобни қандай қилиб ўқиш керақлигига эътибор беришади. Ростини айтсам, Россияда чиқаётган китобларнинг ҳаммасини ҳам яхши деб бўлмайди. бўларнинг ичида пала-партиш ёзилганлари ҳам бор. ҳозир детектив жанри билан кўпчилик қизиқиб кетган. Фикримча, рус адабиётидаги мукаммал детектив асарлардан бири Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо»си. XX асрга келиб ўша даражада беллашадиган яна бир асар бўлди – бу Марио Пюзонинг «Чўқинтирган ота» асари. Мана шу асарлар детектив асарларнинг юксак намунаси.

Бизларда-чи, ўқувчи танлай оладиган қизиқарли асарларнинг ўзи борми?

Асарлар бор. Лекин «дид бўйича дўст йўқ» деганларидай, ҳар бир инсон ўзининг рухиятига қараб китоб ўқийди. Кимгадир саргузашт ёқади, баъзиларга тарихий асар ёқади. Илгари тарихий асарларни ишкибозлари кўп бўларди. Нимагадир ҳозирги ёшларда тарихий асарларга қизиқиш йўқ, шунга ҳайрон бўламан. Социологлар, псиҳологлар ва зиёлийлар ўйлаб кўрадиган масала бу. Кимдир бунда телевидениени айблайди, аммо Росссияда ҳам телевизор кўришади-ку, ўша европаликлар ҳам телевизор ишкибози. Аммо шунга қарамай театрга ҳам боради, китоблар ҳам ўқийди. Билмадим, нимага бизни ҳалқ ўқимайди? Бу ҳақида ўйлаб кўриш керак. Гап пулда десак, китоб дўконларидаги яхши-яхши китобларни 200-300 сўмга ҳам сотиб олса бўлади-ку! тўғри, 2000-3000 сўмлик китоблар ҳам бор. Биз болаларни тарбиялаётганимизда бир нарсани ёдддан чиқарамиз – китобхонлик тарбиясини. Узбекларда китобхонлик тарбияси йўқ! Дейлик, одобдан «салом бергин» дея ўргатади, рузгордан «бозору-чорни урган» дея таъкидлайди, бу яхши. Лекин «китоб ўқигин, китоб ўқисанг олим буласан ва дунёни кўрасан» демайди, чунки ота-онани ўзи ҳам ўқимайди.

Масалан, битта маҳалланинг ўзида нечта хонадонда китоб ўқийдиган хонадонлар бор, бир қаранг. Аксарият ўзи ҳам ўқимайди, болалари ҳам ўқимайди. Ачинарлиси, баъзи бир ота-оналарни болалари китоб ўқиб ўтирса ёки «китоб олиб беринг» деса, унга жавобан «куй, бошингни оғритма» дейишади. ҳеч эсимдан чиқмайди, болалигимда кўп китоб ўқирдим ва мени маҳалладагилар масҳара қилишарди: «Вой - вуй, бу олим бўлиб кетади, шекилли! » - деб. ҳозир ҳам бунақа воқеалар кўп бўлиб туради ва бошқалардан ажралиб қолмаслик учун бола китоб ўқишни йиғиштириб куяди. Бу жудаям катта ижтимоий масала. «Келажаги буюк давлат» деган яхши бир шиор бор, Лекин буюк давлатни илми бор одамлар кўради, бозорда доллар сотиб юрганлар курмайди. Европа файласуфларидан бири: «ўқимаган киши фикрлашдан тўхтайди»  деган эди. Бизлар ана шу фожеани сезмаяпмиз. Фикрлашдан тўхтайдиган  жамият келажаги буюк бўлиши мумкин эмас.

Шунга қарамай, ўша «ўқимайдиган» ҳалқнинг севимли асарларидан бири «Шайтанат» бўлиб қолди ва ушбу асарни ўқимаган узбекни ўзи бўлмаса керак. Фикрингизча, «Шайтанат»  романи кай бир жиҳатлари билан «ҳалқона» романга айланди?

(Кулади) Бунинг сабабини фақатгина Худо билади!

Аммо нашриёт бу китобни икки йилча нашр қилмаган эди. «Агар бу китобни чиқарсак, уни сотолмай зарар кўришимиз мумкин» дейишганди. Мен ҳам шунга ишониб юравердим. Кейин «Шарк» нашриёти 75 минг нусхада чиқарганда, куркиб кетдим. «Ие, бунақа тираждаги китобни ким олади» дея роса бошим котди. Ахир бу айни 92-93 йиллари, ўша пул бирлиги сўм-кўпонга алмашаётган, одамлар анча қийналаётган йиллари… йўқ, ун беш кунда сотилиб, икки ой ичида эса қайта нашр қилишди. Бу менга жудаям ғалати туюлди. Нимага шунақа ўқишган экан, нимага бунчалик қизиқиб колишди? ҳайрон колғандан ташқари, албатта, хурсанд ҳам бўлдим.

кўпчилик, муваффақият сабаби – асарнинг детектив жанрида ёзилиши дейишди. Менимча, гап фақат унда эмас. қаҳрамонларнинг рухий ҳолатларини беришда ҳам гап кўп. юқорида айтиб утган иккита асарлар каби, ўшандай асар ёзишни орзу қиламан. Бор-йўғи классикларнинг тутган йўли тўғри эканлигининг исботи бўлди. Мен уларнинг даражасига етдим демайман, Лекин шунга ҳаракат килдим. Яъни, фақат жиноятни бермасдан, жиноят оламининг рухий ҳолатларини ҳам акс эттиришга ҳаракат килдим. Шу ҳалос! бошқа ҳеч нарса йўқ!

ҳар бир даврнинг уз қаҳрамонлари бўлади. Уларга ҳавас қилишади, улардан ибрат олишга интилишади. Айтинг-чи, бизнинг давр қаҳрамонларимиз кимлар?

Ёзувчиларнинг йиғилишларида ҳам кўп айтилаяпти. «Замонамиз қаҳрамонлари яратилмаяпти»  дея. бўлар масаланинг бир томонини олишаяпти-да! Айтишади-ю, «медални икки томони бор» деб. Масалан, замонамиз қаҳрамони дейилганда, фақат бугунги кун қаҳрамони эмас. Айтайлик, Амир Темўрни чиройли бир образи яралса, у ҳам замонамиз қаҳрамонига айланади. Мана Амир Темур ҳақида кўп гапирилаяпти-ку, аммо Амир Темур ҳақида ёшларни ўзига ром этадиган, ўзига тортадиган бирор асар яратилгани йўқ! Утмишдаги қаҳрамонларимиз жуда кўп.

Агар Европага назар ташлайдиган бўлсак, уларни уз қаҳрамонлари ҳақида қанчадан-қанча ажойиб асарлари бор. Бизда эса болалар, ёшлар ҳавас қиладиган бундай нарсалар йўқ. Баъзилар «қачонгача Мюнхгаузен, Буратино, Чипполино» лар билан болаларимизни тарбия қиламиз» дейди. ўзимизники яратилмагандан кейин, илож қанча?! Бизнинг болалар адабиётида биттаям қаҳрамон йўқ!

Замонавий узбек адабиётида мавжуд бўлган бошқа муаммоларнинг, жуда бўлмаганда, учтасини тилга олишингиз мумкинми?

Учта эмас, муаммолар кўп. Адабиёт жонли мавжудодга ўҳшайди ва баъзан касал ҳам бўлиб туради. Жамиятдаги ва оламдаги ўзгаришлар таъсирида адабиёт ҳам ўзгариб туради.

Бугунги адабиётимизнинг энг катта муаммоси – бу болалар адабиёти. Чунки болалар адабиёти, болалар кинодраматургияси йўқ даражада. Буни очиқ айтиш керак.

Бизларда 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган олти миллион бола бор. Болаларнинг тарбияси фақат адабиёт билан бўлади. Мустақилликдан сўнг, кўпчилик тарихий асарларга киришиб кетса керак деб ўйлагандим. Негадир, бу ходиса юз бермади. Ёшлар орасида ҳам у қадар қизиқиш йўқ. Бу нарса жудаям муҳим. ўша тарихий қаҳрамонлар бугунга хизмат қилиши мумкин, ана шунда улар замонавий қаҳрамон бўлишади. Ёзувчиларнинг аксари ўйлашади-ки, бирор бизнесмен, тадбиркор ёки фермер образини яратиш керак деб. унақа бўлмайди!

Кейин, адабиётдаги жудаям катта муаммо – адабий тил муаммоси. Жуда кўп ёшлар сўзларни маъносини билмаган ҳолда ишлатишади. Айниқса, радио ва телевидениеда шеъва кўп. чиқиб гапираётганлар аксарият ҳолларда гапиришни билишмайди. нутқ йўқ. Дикторларни «суҳандон» деб эълон қилишади. Суҳандон – гапдон дегани, диктор эса – дикцияси, нутқи чиройли дегани. Программани «дастур» дейишади. Дастур – даст сўзидан олиниб, қўлланма дегани. «Дастуримизни кўриб, хордик олинг» дейишади. Ахир хордик – ҳормоқ, хориш сўзидан олиниб, чарчаш маъносини билдиради. Ушбу мисолларни бадиий адабиётдан келтирдим. Тушунмасдан, тилни урганмасдан…(ўйлаб) ўзи бадиий адабиётни бадиий адабиёт қиладиган – унинг тили. Нима учун Абдулла қодирийлар ҳозирга қадар яшаб келаяпти? Тили яхши бўлгани учун.

Сизни анча жиддий ёзувчи деб ҳисоблашади. Шунга қарамай, юмористик жанрдаги асарларни ёзиш истаги Сизда ҳеч тўғилмаганми?

Утган йили операциядан сўнг каттик касал бўлиб ётганимда, ҳолимни сўраб ёнимга акам келдилар. ўзи катта акам  болалигимдан адабиётга меҳр уйготган эди. Болалигимдан то ҳозиргача ёзган нарсаларимни уларга ўқитаман. ўшанда  улар: «Кел, бундай жиддий нарсаларни ёзишни куй.  Жуда қийналиб кетдинг. Сен ўзи ҳазилни жуда яхши кўрасан, юмористик нарсаларни ёзгин» дёдилар. Шундан сўнг бир-иккита нарсаларни ёздим. Кечаги кун келганларида, уларга ўқитдим. қараб турдим, бир-икки жойида кулдилар, «демак, бўлар экан» дёдим ўзимга-ўзим.

Комёдия ёзгандим, эхтимол театрчилар куяр, билмадим. ҳозир кичкинагина ҳажвий хикоячалар ёзиб турибман.

ўша «Шайтанат» ни  маълум уринларида ҳам юмор ишлатишга ҳаракат қилганман. Бу жиҳатдан менга Чарлз Диккенснинг услуби ёқади. У жиддикелиб туриб, кутилмаган жойда ҳазилни ташлаб утади (кулади). ўша услуб менга жудаям ёқади ва мен ҳам шунга интилишга ҳаракат қиламан. «Шайтанат» ни  филми олинаётганда, Асадбекни уйнаган Ёдгор Саъдиевга: «Жуда жиддий қилиб юбордингиз, одамсиз-ку ахир. Минг жиддий турмуш тарзини кечирганда ҳам, одам баъзи  вақтларда кулади» дёдим. ҳаттоки ўзим билан содир бўлган воқеани китобга киритувдим.

Бетоблигим учун аёлим ҳадеб «духтирга боринг» деяверди. «Хуп» дёдим-ку, ёдимдан кўтарилибди. Навбатдаги «бордингизми?» саволини берганда, кутулиш учун «ҳа, бордим» деб куя қолдим. «Духтир нима дёди?» деб яна саволға тутди, мен яна жавоб беришим керакми, шунда мен: «йўқ, буни сенга айтиб бўлмайди» десам… (кулади)… у нотўғри тушинибди. Хужайинимнинг дарди огир экан дея: «Айтинг, айтаколинг» дан нарига утмади. Шунда мен: «Духтир хотинни алмаштиринг деб айтди» дёдим. Албатта кулишдик. Шундан сўнг воқеани бир туркиялик мехмонга сўзлаб берсам, у кулиб: «Тоир Малик, мени ҳам ўша докторга олиб бор!» деб ҳазиллашди.

Мана шу воқеани «Шайтанат» китобига киритган эдим. Киносида ҳам Асадбек ҳамда Манзўра суҳбатлашиб ўтирганда, Асадбек юқоридаги сўзларни айтади. Бунга жавобан Манзўра: «ҳа унақа бўлса, майли-я» дейди. Асадбек эса: «Эрни ҳам дарров арзон гаровга ошириб юборасан-а» деб кулади.

(ўйланиб) Очиғини айтганда, ҳажвий асар ёзиш қийин. Чунки бир одамни кулдиришни ўзи бўлмайди. Баъзиларда юморга мойиллик бўлади, баъзиларда бўлмайди. Ана сизга адабиётдаги яна битта муаммо (кулади), бизда юмористик адабиёт йўқ. Бир-иккита масҳарабозлар бор, мен уларни санъаткор деб айтолмайман, чунки уларни санъати жуда саёз. Уларга ёзиб берадиган одам йўқ, афсус. Шунинг учун улар, баъзан, суюк қилиқлар қилишади. Мен Мирзабек ҳолмедовни яхши кўраман, унда санъат бор.

Ижодкор шахснинг на кечаси, на кундузи бўлади. Бундай «тартибсиз» иш жадвали оилалик инсон учун муаммолар туғдирмайдими?

йўқ, менинг ишлашим эрталаб бўлади. ҳамма ухлаб ётганда, то турғунига қадар мен ёзаман. Шунинг учун кундузги ташвишлар эл қатори (кулади). Кундузи адабиёт билан шуғулланмайман.

Кейин, маҳаллада яшаб туриб ёлғиз бўлиш жудаям қийин. Аввалари ўзим учун болахона кўриб олған эдим. Кечалари ёзиб чиқиб, кундузи машинкада  печатлардим. Шунда машинкани овози кўчага ҳам эшитилар эди. Танишлар ўтиб кетиб «Тоҳир ака, ҳорманг!» дейди. Энди «ҳорманг» дегандан кейин, чиқиб қарашингиз керак. Баъзиларга эса, тушиб кўришиш керак. Бўлди. Шу билан ижод ҳам кетди (кулади). Дарвоқе, «ҳорманг»дан ташқари ош  ҳам бор. Ош емасам ҳам, чиқаман. Чунки чиқмасам, «кёрилиб кетган» дейишади. фақат шу гап бўлмаслиги учун наҳорга ҳам, пешиндаги ошга ҳам бораман. Борганимда эса ҳазил қилишади: «Ош емасангиз, нимага келасиз?» деб (мириқиб кулади).

Шунинг учун мен ҳар куни кеч соат 3-4 ларда туриб, ёзаман ёки ўқийман. Кундузлари эса уй юмушлари билан машғул бўламан. Бир пайтлар куй боқардим, ажабланманг, чиндан ҳам кўпгина кўйларим бор эди. Афсус, ҳозир соғлигим туфайли кўйларни боқмайман.

ўзингизни кўпроқ ким дея ҳис этасиз – фуқаро, ёзувчи, оддий бир банда?

Оддий одам деб ҳисоблайман! сўнгги  ижодий учрашувда «мен ҳам гуноҳкор бандаман, мени ҳам гуноҳларим бор» дёдим. Доимо Худодан сўрайман: «Гуноҳларимни кечиргин!» дея.

Биласизми, ҳозиргача «мен ёзувчиман» дейишга тортинаман. Чунки инсон ўзининг маълум бир касби, маълум бир хусусияти билан бошқалардан ўзини ажратиб кўрсатмаслиги керак. Диний жиҳатдан ҳам шунақа йўл тутган афзал. Одамларнинг ҳаммаси тенг, шоҳ ва гадо ҳам тенг. Одамларга хос ёмон иллатлардан бири, доимо ўзини бировдан баланд қўйишади. Худони олдида эса ҳамма тенг, шунинг учун ҳамма ўзини тенг олиб юрса яхши бўларди. Айтайлик мен ёзувчиман ва кўп нарсани биламан деган фикр билан бирортаси билан суҳбатлашсам, бўлиши мумкин мен билмаган кўп нарсаларни менинг суҳбатдошим билади. У мендан кўпроқ ўқиган бўлиши мумкин.

Ёзувчиликни бир фожеаси бўлади – агар асар ёзаётганида у ўзини ёзувчи деб ҳис этса, у ҳеч қандай ютуқга эришолмайди. Чунки ёзиш жараёнида у одамлардан юқорироқ туради, одамларга ақл ўргата бошлайди. Бу ёмон одат. Китобингиз ўн минг ёки юз минг нусхада чиқса, китобхонларнинг жуда бўлмаганда ярми сиздан ақллироқ чиқади. Уларнинг ҳаётий тажрибаси кучлироқ бўлиши мумкин. Шунинг учун ўзимни камтаринроқ тутишга ҳаракат қиламан.

             

Назира Иноятова


Бош саҳифа   |    E-Mail   |    Янгиликларга обуна   |    Қидирув   |    Юлдузларимиз муҳокамаси   |    Аналитик мақолалар