ШЕРЗОД КУДРАТХУЖАЕВ

Исми-шарифи: Шерзод Кудратхужаев
Туғилган санаси: 26 май 1973 йил
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Маълумоти: Тошкент Давлат Университетининг журналистика бўлими
Иш жойи: Ўзбекистон Республикаси Президенти
матбуот хизмати Бош консультанти
Турмуш ўртоғи: Мукаррам Кудратхужаева, Тошкент Давлат иқтисодиет
университети ҳалқаро муносабатлар бўлими магистранти
Фарзандлари: Муаззамхон, 3 еш, Саидислом, 1 еш

Журналистика ва сиёсат ҳаётингизда қизиқ бир ҳолатда чамбарчас богланиб кетган. ўзи ҳаммаси нимадан бошланган?

Бошланиши анча илгари, телевидениенинг киноредакциясидан бошланган. Ундан аввал эса газеталарда мақолаларим чоп этилиб турарди, чунки ўқишга кириш учун матбуотда чиқган мақолаларингиз бўлиши керак эди. Энди журналистикадан сиёсатга утиш жараёни эса, (ўйланиб) телевидениеда лавҳаларни тайерлашни бошлаганимда, уз йўналишимни излаш жараёнида, нечундир сиёсатга қизиқишим орта бошлаган. Ва бора-бора, шу қизиқишим туфайли Ахборот да сиесий шархловчи бўлиб ишладим, кейин ҳалқаро телёқаналда Директор, сўнгра Сайлов комиссиясида матбуот хизмати бўлди.

Матбуот хизмати ҳозирги пайтда оммавий ахборот воситаларининг муҳим бир сегменти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизматига келганимга турт йил бўлган бўлса, шу ерга келишим омадли бўлган. қайси маънода? Президент ўтказаетган сиесий жараённи бевосита гувоҳи бўлиш, турли йиғилишларда иштироқ этиш, бир неча ҳалқаро анжуман иштироқчиси бўлиш, умуман Ўзбекистоннинг нуфўзи ошаетган бир пайтда ушбу жараённи кузатиш ва таҳлил қила олиш, менимча, бу бир омад. Биласизми, менда кўпроқ сиёсатга эмас, балки сиёсатшуносликга мойиллигим бор. ҳозир сиёсатшуносликдан илмий иш езаяпман ва албатта, юқорида кайд этилганлар мен учун фойдалидир.

Айрим инсонлар мен сиёсатга қизиқмайман дейди. Ваҳоланки, оддий суҳбатлар ҳам сиёсат билан бошланиб, сиёсат билан тугайди. Уйда, ишда, давраларда ўзингизни сиёсатдан айрик ҳисоблай олмайсиз. Кейин шундай гап бор: Агар сен сиёсат билан қизиқмасанг, сиёсат сен билан қизиқади. Менимча, сиёсат мен билан анча олдин қизиқа бошлаган (кулади).

Еш бўлишингизга қарамай, жиддий суҳбат олиб боришни жуда ёқтирар экансиз. Суҳбат чогида эса глобализация, идентификация, классификация ва хоказо мураккаб терминларни ишлатасиз. Оддий ҳаётда, дўстлар даврасида ҳам мана шундай жиддий сўзлашув олиб борасизми?

(кулади) Оддий ҳаётда мени баъзида танишмайди. мақолаларимни ўқиганлар, кўрсатувларимни кўрганлар эса ҳайрон колади: Нахотки шунча жиддий нарса Сиздан чиқган бўлса деб. Сабаби оддий ҳаётда мен оддий сўзлашаман. Лекин бу дегани жудаям паст даражага тушиб кетарқан дегани эмас. Нормал лексикада, нормал терминологияни ишлатаман (кулади), яна мураккаб гапирдим, а?
Истанг-истаманг, жиддий терминларни доимо ишлатишдан одам барибир чарчайди. Аммо кимдир ўзи билмаган тушунчаларнинг изохини мендан сураса, бажонидил айтиб бераман. Мен истардимки, Ўзбекистон дуне билан биргаликда ривожлансин, бизлар ҳам мукаммаликга интилайлик.

Сизда ижодга бўлган қизиқиш устун турадими ёки сиёсат ишларига мойиллигингиз анча юқорироқми?

ўйлайманки, ҳозир бунинг уйгунлиги менда мавжуд. Уни ҳам, буни ҳам, (узоқ ўйлаб) баъзида, қайсиниси устун туришини ҳам англай олмайман. ҳаёт шунчалар қоришиб кетганки, баъзида политология, баъзида социология, баъзида журналистика, шунингдек ижтимоий-маиший масалаларни ҳам кўриб чиқишимга тўғри келади.


Сиесий мавзу Сизни жудаям қизиқтиргани сабабли, журналистик фаолиятингизни ҳам сиесий шархловчилик билан богладингиз. Балки Сизда бошқа мавзуларда кўрсатув тайерлаш хохиши Туғилгандир?

(юзи еришиб) ўзи ешлигимдан ҳайвонот оламига жудаям қизиқаман. Буш вақтим бўлди дегунча, айниқса шанба-якшанба кунлари телевизорда ҳайвонот олами ҳақидаги қизиқарли кўрсатувларни тамоша қиламан. мириқиб тамоша қиламан! Табиатдаги ўзгаришлар, усимлик олами, ҳайвонларнинг инстинктлари ҳақида кўпроқ билишга интиламан. қаранг, ҳайвонлардаги кўп инстинктлар одамларникига жуда ўҳшаш ва буни кузатиш қизиқарли. Шу жиҳатдан ҳаёт-бу кўраш фалсафасининг исботини яна бир бора англаш ҳам қизиқарли. Агар сиесий мавзуга қизиқмаганимда, балки табиат мавзуси мени уз домига тортган бўлармиди (кулади).

Шунга қарамай, Бош консультант вазифасини бажариб келмоқдасиз. Жумладан: маҳаллий ҳамда хорижий журналистлар учун Ўзбекистоннинг ташки, ички сиёсати борасида расмий маълумотномаларни етказасиз. Аммо шундай вазиятлар ҳам бўладики, сиесий нуқтаи-назардан бирор-бир вокейликни тулаконлик билан еритиш имкони йўқ. Шунда Сиз, матбуот хизмати ходими сифатида вазиятдан қандай чиқиб кетасиз?

Биринчидан, сиёсатда чиқиб кетиш мумкин бўлмаган вазиятлар йўқ. Вариантлар кўп, уларни танлай била олиш керак. Новаторлик, яъни қўллаш керак. Бу ҳаётий тажриба ва ҳаётда кўпроқ прагматик бўлиш керак деб ўйлайман.

Иккинчидан, бизда одамлардан, ҳалқдан беркитадиган нарсанинг ўзи йўқ. Буни очиқ айтиш керак. Бизга бериладиган савол ёки масала, ҳаттоки матбуот хизматига алокаси бўлмаган нарса бўлса ҳам, уни ечишга ҳаракат қиламиз.

ҳар бир жамиятда фуқаро ва хукумат уртасида доимо қандайдир масофа мавжуд, бу табиий. Аммо шу масофани камайтириш учун кимлар кўпроқ ҳаракат қилиши керак хукумат ёки фуқароларми?

Хукумат ва ҳалқ уртасида катта масофа бор деб ўйламайман. Чунки ўша жойларнинг ўзида туман хокимликлари бор, керак бўлса турли нодавлат ташкилотлар, мана маҳалла идоралари ҳам ишлаяпти.

Хукумат фақатгина нафака ёки ойлик берувчи орган эмас. Бу давлат фуқаролари, давлат институтлари, турли давлат ва нодавлат ташкилот ва корхоналар, суд ва ижроия органлари уртасидаги муносабатларни меъерловчи тизимдир. Мана шу маънода қараш керак. Лекин ҳар бир инсоннинг яшаши, турмуш тарзини шақллантириши фақат ва фақат ўзидан боғлиқ! Мана бугунги кунда қаранг, яхши бизнеси орқали яхши турмуш тарзига эришаетган одамларни кўраяпмиз ва бундай одамлар борган сари кўпаймоқда. Уларни биз урта синф вакиллари деб атаймиз. Шундай синф вакиллари қанчалар кўп ва кучли бўлса, давлат шунчалар баркарор ривожланади.

айтмоқчиманки, мана шу хукумат томонидан фуқаролатнинг эркин фаолият юритиши учун тизим яратилган, инсонлар уз вазифа ва хукукларини билган ҳолда имкониятдан фойдаланса яхши бўларди. Ана шунда тизим ишлайди. Агар хукуматдан доимий равишда бир нарсаларни кутиб ўтирилса, натижаларга эришиш қийин. Карс икки кулдан чиқади, шунинг учун ҳаракат икки томонлама бўлиш керак. Хокимият имконият яратиб берса, одамлар эса эркин ишласа, демоқратик давлат асосларига эришилган бўларди. ўйлайманки, эркин фаолият юритиш, бизнес қилиш учун бизларда шароит яратилган. фақатгина бюроқратия ҳолатлари сабаб, кўп тусиклар пайдо бўлади. Бу билан кўрашиш керак ва матбуот бунда уз ролини кўрсатиши керак.

Журналистларга хос бўлган хусусиятлардан бири ок бор жойда кора сини ҳам кўра билиш. ўзингизни ижобий ҳислатларингиз қаторида мавжуд бўлган салбий ҳислатлар ҳақида ҳам ошкора сўзлай оласизми?

ўйлайманки, мени камчиликларим енимдаги инсонларга аен. Инсон ўзидаги мавжуд кора, ёкимсиз ҳислатлар ҳақида ўйламайди, аксарият ҳолларда уларни ҳаттоки сезмайди.

Бир нарсани биламанки, ҳаётдан жудаям кўп нарсани кутишим, кўпинча, панд беради. ҳаётга реал қараб, ерда мустахкам туриш керак. Шунга қарамай, барибир, ҳаётдан кўп нарсани кутаман. Уз ҳарактеримда бу нарсалар йўқлигини биламан, аммо бировлардаги ушбу кора ликларни ёқтирмайман, мен лафзсиз инсонларни ёқтирмайман. Алдаш ва алданишни ёмон кўраман.

Иш жараёнида каттикроқ талаблар куйсам, мени каттиккул дейишади. Менимча, бу каттиккуллик эмас, балки катъиятлик. Бир нарсани аник биламан, ишга келганда, яхши натижаларга эришиш сари катъиятлик керак. Буни реал прагматизм дейман.

Лекин энг катта камчилигим иш сабаб яқинларимга жудаям кам вақт ажратаман. Аммо афсуски фақатгина буш вақтим бўлганда улар билан бафуржа гаплашиб, биргаликда вақт ўтказишим мумкин.

Табиатдан ута очиқкўнгил, ҳазилни ёқтирадиган инсонсиз. Аммо касбингизнинг жиддийлиги ушбу ҳислатларни йўқ га чиқариб қўйишидан чўчимайсизми?

йўқ, нимага энди сиёсатни бундай қабул қиламиз? Ахир сиёсат ҳаётнинг ўзи-ку! Дарвоқе, юқоридаги айтган қатъийлигим, ишга бўлган жиддий муносабатим ешлигимдан бор эди. тўғри, сиёсат асосан кундалик ташвишлардан иборат эмас, аммо байрамлар ҳам сиёсатда жудаям кам. Шунга қарамай, айни шу байрамлар учун яшаса, арзийди. Буни баландпарвоз гаплар деб қабул қилманг.

Шерзод Кудратхужаевга берилган саволларга жавоблар

Murodilla - O'zingiz qiziqqan sohani isloh qilish uchun reja ishlab chiqa oldingizmi?

Шерзод Кудратхужаев - қайси соҳани назарда тутгансиз, билмадим. Хох у журналистика, хох сиёсатшунослик соҳаларини олсак, бир ўзимнинг маълум бир режани ишлаб чиқишим - катта ўзгаришларга сабабчи бўлади дея олмайман. ўйлайман-ки, бу журналистика ва сиёсатшунослик соҳаларида ишлаб келаетган мутаҳассисларнинг саъйи-ҳаракатларига ва жамиятдаги кайфиятга боғлиқ. Шунинг учун шахсий режа катта самара беради деб ўйламайман. Албатта ҳар бир инсонни режалари, ниятлари бўлгани каби, инкор этмайман, мени ҳам режаларим мавжуд. Аммо ислох қилиш учун, яна бир бор қайтараман, фақатгина менинг ҳаракатларим камлик қилади.

Лобар Ахмедова - Булажак парламент сайловлари ва янги парламент тўғрисидаги фикрларингиз қандай?

Шерзод Кудратхужаев - Ўзбекистонни навбатдаги ривожланиш боскичида бир палатали парламентдан икки палатали бўлиши, бошқа ислохотлар, ундан ташқари яна бир - янги партиянинг пайдо бўлиши, колаверса шу йилни (2004) охирида бўлиб утадиган сайловлар Ўзбекистонни сиесий соҳасидаги ислохотларининг навбатдаги қадами бўлди деб ўйлайман. Ва ушбу Парламентнинг иши, яъни унга юклатилган вазифалар, айтайлик Президент ваколатларининг айримлари унга утиши, бу Ўзбекистондаги демоқратлаштириш ва дунедаги кечаетган жараёнларга мослашув тарикасида ёрдам беришга қаратилган.

Аbdushohid - Sherzod aka, bizdagi matbuotni demokratik matbuot deya olasizmi? Xo'sh, qaysi jurnalistlarni haqiqiy demokrat jurnalistlar deya olasiz?

Жавоб
- ҳозирги вақтда Ўзбекистон демоқратияга утиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Бу жуда мураккаб жараён ва ун турт йиллик тажриба, дейлик, Америка давлатининг икки юз йиллик тажрибаси олдида ҳеч нарса эмас. Собик шуро давлатидан тула мустакил, суверен давлатга айланиш учун кўпроқ муддат даркор ва ҳозирги булаётган ёкимли-ёкимсиз воқеалар ҳар бир давлат тарихида кечмиш табиий ходисот ҳисобланади. Худди шу нарса, яъни демоқратияга утиш жараёни оммавий ахборот воситаларимизга ҳам таалукли. ҳақикий демоқрат журналистларга келсак, улар бисёр. Масалан, мен. (кулиб куяди).

                   

Назира Иноятова


Бош саҳифа   |    E-Mail   |    Янгиликларга обуна   |    Қидирув   |    Юлдузларимиз муҳокамаси   |    Аналитик мақолалар