![]() |
| Исми-шарифи: | Мурод Ражабов |
| Туғилган санаси: | 1949 йил 30 март |
| Туғилган жойи: | Тошкент шаҳри |
| Маълумоти: | Тошкент давлат санъат олийгохи актерлик бўлими |
- Бемалол қўнғироқ қилаверинг! Эрталаб соат еттида ва кечқурун соат ун иккида уйда бўламан.Бундай вақт оралиғини эшитишга одатланмаганим учун "ие" деб қолдим, Мурод ака эса ўзини оқлагандай:
- бошқа пайт кўчада бўламан-да. Иш, съемка...яна иш, яна съемка. ўзи интервьюни кераги бормикан?
- Албатта, - шубҳаланишни бошлаганларидан ҳавотирланиб, қўшиб куйдим, - ахир Сиз деярли интервью бермайсиз. Сиз ҳақингизда билишни истаганлар кўп.
- ҳа, майли. Айтган жойингизга ўзим бораман.
Русларда "галантний мужчина" деган ибора мавжуд, ана ўша иборани таржима қилмай куя колай-да, иборанинг ўзи айни Мурод акани феълига хос-у мослигини айтмоқчиман. Рупарамда ўтирган инсон билан савол-жавоб қиларканман, шу инсон уйнаган фильмларда улгайганлигимни ва унинг актерлик махоратига ҳамиша тан берганимни ҳаёлдан ўтказдим.
Актер бўлиш учун нафақат тугма истеъдод, балки камида ёкимли овоз ва ёкимли ташки киефа бўлиш даркор. ўқишга кираётганингизда, менда мана шу хусусиятлар мавжуд деб ўйлаганмисиз?
- Актерлик санъатига мен тасодифан келиб колғанман. ўзи институтга рассом бўламан деб, ҳужжатларни кўтариб келгандим. Ешлигимда расмни яхши чизардим. қаранг, аксига олиб, ҳужжатларни топширган йили фақат Беньковни битирганларни оладиган бўлишди. ҳафа бўлганимни кўриб, кимдир менга: Миллий кадрлар кам, имтихонларни топшириб кур, дёди. ўйлай-ўйлай, ўзимга айтдим: Беньковни битирган талабалар орасида доимий колок бўлиб юргандан кўра, умуман ўқимаган яхши. Шу билан рассомчилик орзуси билан ҳайрлашиб, қайтиб кетаетганимда, "актерликка кирмайсанми?" деб колишди. Мана шу тасодифий маслаҳат туфайли кириб колғанман.
юқорида айтилган ташки киефа масаласида эса (кулимсираб), бу ҳақида умуман ўйламагандим. Еш бўлиб, ўзимга жуда ишонгандирман-да! Дарвоқе, ўша вақтда скрипка ва рубоб синфлари бўйича мусиқа мактабини ҳам битиргандим.
- Ташки киефадан инсоннинг феъл-атворини билса бўлади. Сизга қараб, бу инсон каттикул экан деган хулосага келасиз. Балки бу алдамчи хулосадир?- (оҳангда ажабланиш) Йуг-э! ўзи табиатдан унақа одам эмасман. ҳаттоки мустахкам, маълум бир ҳарактерга ҳам эга эмасман.
Мен ешликдан меҳр билан тарбияланган ва усган бола эдим. Атрофимиздаги туртта кушнида мен битта-ю битта коракуз бўлганман. Мана шу туртта ҳовлининг овунчоги, ўйинчоги, якка-ю ёлғиз ўғилчаси бўлганим сабабли, ҳамма менга меҳр куйганди. Ота-онамда ҳам битта ўғил эдим. Мендан анча катта опам ҳам бор эдилар, Лекин менга бўлган диққат-эътибор булакча эди. Шунинг учун меҳр остида қолиб кетганман дейман.Каттиккул бўлиш менга хос эмас. Аммо шунча йиллардан сўнг бир хулосага келдим, у ҳам бўлса - айрим вақтларда одам каттиккул бўлиши керак экан! бўлмаса бўлмас экан. Жудаям юмшок бўлиш, ҳаммагаям ишонч билдиравериш мумкин эмас экан. ҳаётни ўзи мени шунақа ўйлашга мажбур қилиб куйди.
- ҳар бир актер ўзининг ижодий фаолиятини бошлаш арафасида севикли ер образини яратишга интилади. Сизда ҳам шундай интилиш бўлганми?- Менда ҳам шунақа бўлган. Албатта, биринчи қадам куйганда, ҳар бир актернинг ўзига яраша орзу-ниятлари бўлади. Лекин бу масалада менинг бахтим чопган. Институтни биринчи курсида ўқиетганимда Еш томошабинлар театрида ҳам ишлаганман. Иккинчи курсга утганимда Республика кугирчок театрида ишладим. Туртинчи курсларга бориб, собик Еш гвардия, ҳозирги Аброр Хидоятов театрида ишладим. Талаба була туриб, ўша севикли ер образларини кўпдан-кўп яратдим. Бу 60-чи йилларнинг охири эди. Ижодий йўлимдаги асосий устозларимдан бири Эргаш Мусафоев, анчагина масъулиятни талаб этадиган ролларни менга ишонганлар. Бироз муддат утар-утмас, менга бош ролларни беришган. Эргаш ака актерларга нисбатан жудаям каттиккул эдилар.
80-йилларда, назаримда, озгина театрдан чарчаганга ўҳшадим. Биз актерларда бунақаси бўлиб туради. Гуёки ижодий кучингиз қолмайди. Мана шундай даврда театрдан кетишга карор килдим. Кинодаги ишларим ҳам айни ўша вақт кўпайиб кетди. Кинога мени Учкун Назаров ва Латиф Файзиев олиб киришди. Бу воқеа 1988 йилда содир бўлса,(ўйланиб) қаранг, театрдан кетганимга ҳам ун беш йил бўлибди.
(сукут сақлаб) сўнгги икки йил ичида театрни жудаям соғинаяпман. Актер учун театр бу катта ижодхона. Театр санъатини ҳақиқатдан яхши кўрган актер ўзининг ҳаловатини, ўзини бахтини фақатгина театрдан топади. Мен ҳали-ҳануз театрни яхши кўраман, кумсайман!
- Актерларни бироз телбанамо ҳалқ дейишади. Нимага бундай тушунча мавжуд?
- Жиддийроқ иш қиламан деган санъаткор бошқача фикрлайди, бошқа дуне билан яшайди. Айниқса, у уз касбини севса, ҳақикий ижодкор бўлса. Шунинг учун актерларнинг табиати, фикрлаши бошқача. Шу сабабли кўпчиликдан фарк қилишса керак. Масалан, жиддийроқ иш қилган пайтимиз ҳаёлимиз ҳам жойида бўлмайди, юракка ҳам бошқа нарса сигмайди.Гохида бориш керак бўлган туй, маросимлар ҳам ортикчалик қилиб колади. Гохида қўшилолмай коламиз ва ўша нарсани чеккага суриб қўйишга тўғри келади. Ва, ҳақиқатдан, телбанамо деган гапда жон бор. Санъатда уз касбини телбанамороқ севмаган ижодкор ҳеч нарсага эришолмайди. Айниқса, санъатда из қолдираман, санъат орқали ҳалқка таниламан деса, телбаларча иш тутишдан бошқа илож йўқ.
- Сир эмас, аксарият актерларимиз жуда катта қийинчилик билан рузгор тебратади. Сиз эса биринчилардан бўлиб шахсий бизнесга кул урдингиз ва Сизга нисбатан қийналаяпти деган сўзни ишлатиб бўлмас?- Нимага энди менга нисбатан бу гапни айтиб бўлмайди? Менга нисбатан ҳам айтса бўлади. Рузгор тебратишимда асосий даромадим уз касбимдан келади.
шунақа йиллар ҳам бўлган, кино улган, театр касодга учраган эди. ўша даврлар мен каби актерлар бошқа иш билан шуғулланишига тўғри келди. кўп нарсаларни, ҳар хил одамларни, турли вазиятларни курдик, бу ишларни қилганимдан ҳеч афсусланмайман. Худога шукр, ўша давр утди. Шуни билдим-ки, санъатда яхши актер, режиссер, мусиқачи, рассом қандай давр бўлишидан қатъий назар ҳеч қачон хор бўлмайди. Турли вазият ва ҳар хил даврларда у барибир ҳалқга керак бўлган инсондир.
ҳозир топишим ёмон эмас. Мени Козогистон, Россия киностудиялари таклиф қилишмоқда. ўзимизнинг Узбекфильм, Узбектелефильм ларда кўп нарсалар олинаяпти. Хусусий студиялар ҳам иш билан қизиқтириб куймоқда. ҳозир иш кўп.
- Киносаноат қозони да бир неча ун йилликдан буен коврилиб келасиз. Айтинг-чи, аксарият оммавий ахборот воситалари таъкидлагандай, узбек киноси чиндан ҳам қайта тўғилиш жараёнини бошдан кечирмоқдами?- Бу фикрда жон бор. сўнгги 3-4 йил ичида кўп ижобий ўзгаришлар бўлди, иш билан биргаликда кўп қоқилишлар ва ҳатолар ҳам бўлди. ҳаттоки узбек киносининг юзи йўқ деган гаплар ҳам бўлди. Лекин Швейцария, Австрия, Россия кинофестивалларидан совринлар олиб келганлар ҳам бўлди-ку! Масалан Нозим Тулахужаев, Юсуф Розиковнинг фильмлари тижорий эмас, элитар фильмлар. Америка киносанъатини мисол қилиб оладиган бўлсак (айни шу давлатни ҳақикий киносаноатга эга давлат деса бўлади), у ерда расмий ва тижорий кино бор. Шу нарса бизларга ҳам кириб келаяпти.
ҳаттоки санъатни тушунадиган етук мутаҳассислар кино яратиш осон эмас, дейишади. Кечагина кинони уйида кўриб ўтирган аксарият ижодкорлар эса ҳа, энди, қизиқроқ сюжет топиб, бир-иккита диалоглар езиб, камера билан пакқилатиб кинони ҳам олса бўларкан деб ўйлашади. Кинонинг "к" ҳарфини тушунмайдиганлар режиссерлик қилишяпти. Улар сценарийни тушунишмайди, актерларни танлай олишмайди, кинонинг ўзига хос хусусиятларини, қонун-коидаларини билишмайди. оқибатда ҳеч нарса чиқмайди. йўқ, чиқиши мумкин, ҳалқ бир марта кўрадиган кино чиқади. Одамларни тарбиялайдиган, уйга соладиган санъат асари чиқмайди.
Режиссерлик ўзи қийин нарса экан. Мен ўзимни режиссерликда синаб курдим ва шунга кул ўрганимга афсусландим. Чунки баъзи-бир жойларида шу нарса кулимдан келмади. Лекин барибир, фильмлар яратиш ниятим бор. ўзимнинг фикрлаш доирамга хос фильмларни олмоқчиман. ҳаттоки оддий комёдия қилинса ҳам, инсон тақдири бўлиш керак. ўзи кино инсон тақдири ҳақида сўзлагувчи санъат тури ҳисобланади. Масалан, Гайдай комёдияларини олиб қарайдиган бўлсак. Оддий бир кинофильм дейсиз-ку, аммо қанчалар чуқур фикр етибди. У шунақанги уста эди-ки, гуёки фильмни ўйнаб-кулиб олғандай туюлади.
- Бир пайтлар мархум Латиф Файзиев жуда катта кинолойиҳани амалга оширган эди. Унинг ҳиндлар билан ишлаган иккита фильми жуда муваффақиятли чиқган эди. Нахотки ҳозир хорижий давлатлар билан кушма кинолойиҳаларни амалга ошириш қийин бўлса?- ҳозир шундай лойиҳалар қилинаяпти. Узбек киносида шу каби режалар бор. Масалан, АКШ ва Буюк Британия ижодкорлари билан ҳамкорликда фильм яратиш фикрлари муҳокама қилинмоқда. Бу жудаям керақли нарса ва бу албатта яқин келажакда бўлади. ҳали кўрасиз, биз эмас, улар бизларга келади. Европа ва Америкада янги ғоялар қолмади, улар яна нима ҳақида кино қилиш мумкин экан, дея бош котирмоқда.
Бир немис продюсери менга бизларда яхши сценарийлар йўқ, биз боши берк кўчага кириб колғанга ўхшаймиз дёди. Мен уларга: Келинглар! Бизда фикрлар қалашиб етибди. Гаройиб, ёввойи, бетакрор фикрларни Шаркдан топишингиз мумкин дёдим.
яқинда бир талабам сценарий езмоқчи эканлигини айтди. Нима ҳақида десам, у айтган мавзу жудаям ажойиб экан. Бизларда бунақа мавзудаги нарса ҳали қилинмаган. Умуман фикр юритиш Шаркда мутлақо бошқача. Тарихий мавзулар, ижтимоий мавзулар, жамиятдаги муаммолар еритилмаган мавзулар бисер. Ундан ташқари узоқ-узоқ, чекка-чеккаларда истикомат қиладиган қанчадан-қанча истеъдодларимиз бор.
ўзимча ўйлайман, канийди, ўша ҳолливуддаги Френсис Копполага ўҳшаган бақувват продюсер бўлса,(кўзлари чақнаб) уни ишонтиришга ҳаракат қилардим. Яхши нарсалар қилса бўларди. ҳозир бизда ҳамма нарса маблагга такалмоқда.
сўнгги йиллар мен россиялик, америкалик, италиялик режиссерлар билан ишладим. Италиялик режиссер: Мен қойил қолдим сизларнинг актерларингизга. Улар зўр ишлашар экан! Уларнинг табиати бой, улар эмоционал экан. Сизлар билан яхши ишлар қилса бўлади деб қолди. Чинданам, бизни актерларимиз четдагилар билан бемалол ишласа бўлади. Балки техник махоратимиз хорижий актерларникига етмас, аммо бизлар билан ишлаш мумкин.
- Чамамда, бу соҳанинг ривожи учун маблаг ажратиши мумкин бўлганларга мурожаат этмоқчисиз?- Америкада энг кам ҳаражатли фильм 50 миллион долларга тўшади. Агар бизлар бирортаси билан кушма лойиҳа қилмоқчи бўлсак, бизлар ҳам ҳамкор сифатида ҳеч бўлмаганда 10 миллион долларни фильмга ажратишимиз керак бўлади. Бизни кинога катта хотамтойлар керак.
Мен ўзим ҳеч қачон кинога пул беринглар деб ҳеч кимдан сурамаганман-ку, Лекин ўша пулдор одамларга, йирик компанияларга мурожаат этмоқчиман. Кино бизнеси жудаям кучли бизнес. Ташланган бир сўм пул неча ойдан сўнг ун сўмга айланиши аник. Шундай пайт келди! Томошабинлар кинотеатрларга қайтиб келди, ҳозир фильмлар проқати жудаям кўчайди. Майли, ҳозирча олди-кочди фильмларга бўлса ҳам, томошабин кинотеатрларга келаяпти. Сценарий саез бўлса ҳам, ичида яхши қўшиқлар, таниқли актерлар, хонандалар иштироқ этишмоқда. ҳозир яхши фильмлар керак. Яхши, сифатли фильмларни олиш учун эса етарлича маблаг керак. Мен катта-катта пулдорларга мурожаат этаман: қўрқмасдан ҳозир кинога катта-катта пул ташлаш мумкин ва керак!
- бошқа актерларга нисбатан, Сиз анча олға юргансиз. ҳам рассомчилик, ҳам актерлик, ҳам режиссерлик, ҳам домлалик, ҳам ишбилармонлик, ҳам ишбилармонликга кул ургансиз. Яна нималар Сизга қизиқарли?- Ешлигимдан санъатнинг барча турларига қизиқганман. Масалан, баъзи раккосларни курсам, ракс тушгим келади. (оҳангда хурсандчилик билан) ўзимга-ўзим ахир бу даҳшатли санъат-ку! дейман. қаранг, на бир сўз, на бир овоз бор, фақат пластика воситасида инсон қалбини титратади. ёки яхши қўшиқ эшитсам, қўшиқ айтгим келади. (уялгандайин) ўзи мен қўшиқчи бўлишни орзу қилганман. Театр ва рассомчилик институтига кираётганимда, домлалар овоз диапазоним кучли эканлигини таъкидлашган эди. Вокал билан шуғуллансам бўлмасмиди дея, ўзимни ҳалигача койийман. Баъзан чиройли куй ёзгим келади. Нимадандир илхомланиб, мусиқа езиб қўяманда, (кулимсираб) кейин йуг-а, бу жудаям содда дейман. Нима билан шуғулланишимдан қатъий назар, муҳими, бу мен учун севимли машғулот бўлиши керақлигини аник биламан!
![]()
![]()
Назира Иноятова
Бош саҳифа | E-Mail | Янгиликларга обуна | Қидирув | Юлдузларимиз муҳокамаси | Аналитик мақолалар