РАЙХОН ГАНИЕВА

Исми-шарифи: Райхон Ганиева
Туғилган санаси: 1978 йил 16 сентябр
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Маълумоти: жаҳон тиллари Университетининг инглиз тили филологияси факультети
Иш жойи: Узбекнаво гастрол-концерт бирлашмаси
Отаси: Отабек Ганиев, актер
Онаси: Тамара Шокирова, актриса
қўшимча маълумот: 2002 йил Ниҳол мукофоти совриндори

Бежиримгина дуппича сочларига жудаям ярашиб турибди. Чинданам, у жуда чиройли. Лекин гап фақат чиройда эмас, мулозамат билан гапираетганида истараси иссиқ экан деган фикр ҳаёлингиздан утади. Айниқса, кулганда жудаям очилиб кетади.

- Пиццерияга таклиф қилганингиз учун раҳмат, аммо ҳамирли овкатларни емайман. Мен умуман нон емайман.

Афсус билан айтилган сўзлари гуёки узрдайин янгради. Бир сониялик сукутдан сўнг эса, чуқур ух тортиб:

- Лекин пиццани жудаям яхши кўраман, - деб қўшиб куйди.

Бу ерга таклиф қилганимдан ўзим ҳам пўшаймон эдим. Шаҳар марказида жойлашган New World пиццахонасининг ойналари анча гавжум кўча томон чиққани сабаб ҳамма утган-кетганлар Райхонга қарайвериб-қарайвериб, суҳбат учун фикрини жамлашга имкон бермасди.

Маълум ва машхур шахслар ҳақида турли бўлар-бўлмас гаплар юради. Гохида ҳақиқатни елгондан ажратиш жуда қийин. Хонанда Райхон ҳақида эса бор ҳақиқатни ким сўзлаб бериши мумкин?

Айни мен ҳақимдами? Албатта, менинг ўзим-да! фақатгина ўзим сўзлаб беришим мумкин, (ўйланиб) ҳар ҳолда бу ҳақиқат бўлади. ҳақикий ҳақиқат (кулади).

тўғри мен ҳақимда бор нарсани, деярли, ҳамма нарсани онам биладилар. Аммо менинг ота-онам мен ҳақимда ҳамма нарсани билади деганлар ҳақиқатдан бироз йироқ бўлишади. Аслида ўзи ҳақида тула-тўқис ўша инсоннинг ўзи ҳам билмайди. Мана ўзим ҳам қандайдир вазиятларга тушганимда, ўзим кутмаган ва билмаган ҳислатларим намоен бўлади-ки, асти куяверасиз!

Аслида эса мен қандайман? Аслида мен бир хил эмасман. йўқ, нотўғри тушунтирдим. Мен ҳар хил бўлишим мумкин, вазиятга қараб (айерона кулиб куяди). Жудаям шаддод бўлишим мумкин, огир-босик ҳам бўлишим мумкин. Аник бир тавсиф беролмайман, мен чиндан ҳам ҳар хил бўлиш кобилиятига эгаман. ҳаётнинг турли дамларида, турли вазиятларда, мен турличаман (кулади).

Истеъдод сохиблари булмиш еш эстрада хонандаларимиздан турли-туман айб топиб, уларни танқид остига олишади. ҳамкасбларингизни ватанпарварлик ҳислари сўстлигида, мусиқий билимлари саезлигида, узбек тилига беэтиборликда ва хоказоларда айблашмоқда. Сиз-чи, еш эстрада ижрочиларига қандай бахо бероласиз?

Очиғини айтганда, ўрганадиган нарсалар кўп. Айниқса, мен учун. Мен каби еш бўлган санъаткорлар анча-мунча нарсани ўрганишлари керак. Махорат ҳам етишмаслигини тан олишимиз керак.

(ўйланиб) Шахсан мен уз камчиликларимни яхши биламан ва улар анчагина эканини ҳам биламан. Улар билан кўрашишга ҳаракат қилаяпман.

юқорида айтилган камчиликлар у ёки бу ҳолатда ҳар бир санъаткорда бор. Аммо бу дегани камчиликлардан ҳоли бўлмаган санъаткорнинг ўзи узбек эстрадасида йўқ, дегани эмас. Намуна була оладиган истеъдодларимиз бор. Улар узоқ йиллардан буен эстрадамизда ижод қилиб келаетган Насиба Абдуллаева, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров ва бошқалар. Бу инсонлар узоқ вақт мобайнида ҳалқимизнинг меҳрини ва мухаббатини қозониб келишмоқда ва бу фактнинг ўзи нимадандир далолат берар?! Улар юқори даражадаги профессионаллар, улар замонавий қўшиқларни яратади. вақти келиб, биз ешлар ҳам мана шундай профессионалликга эришармиз? айтмоқчиманки, танқиднинг камайишига вақт керак.

Сизнинг саҳна имиджингиз узгача ҳавоий, нозиктаъб, сочлари шамолда хилпираб турувчи фаришта, ҳаётда ҳам шундайин фариштамисиз?

Мен ҳаётда қандай бўлсам, саҳнада ҳам худди шундайман. ўзим учун махсус бир имиджни ўйлаб чиқмаганман. Одатда қандайдир хонандани саҳнага олиб чиқишдан аввал унинг менеджери, продюсери ва бошқалар ўтириб маслаҳатлашади. ўша хонанданинг кўриниши, қўшиқлари қандай бўлишини обдон ўйлашади. Мен эса саҳнага мутлақо бошқача йўқ билан кириб келганман. Сёкин-асталик билан, (оҳиста оҳангда) қадамма-қадам. Анчагина йўл босиб утишимга тўғри келди. Албатта, юлдуз бўлишим учун яна анчагина йўл босишим керак, аммо маълум бир масофани босиб утганимни ўзим ҳам сезиб турибман. Мендан интервью олинаетган экан, демак-ки, узбек эстрадасида кичкинагина бўлса ҳам уринга эга эканман.

Узбек эстрадаси дея аталмиш мусиқий Олимпни забт этишингиз сари Сизнинг энг кучли кўролингиз сочлари сўмбул дея атаса бўладиган ташки киефангизми?

Ташки киефага келсак, бу ҳақида гап очишга ҳам чўчиб колғанман. яқин-яқингача ҳамма менинг сочларимни муҳокама қиларди: Вой, сочларини зўрлигини! Балки бу парикдир? дея фикр билдиришарди. Тўсатдан, сочларим табиати бўзила бошлади. Тўсатдан! (овозда ҳавотир билан) Бу мен учун жуда ҳам катта муаммо бўлиб колмоқда.

Хонанданинг энг кучли кўроли эса бу унинг овози. Ижрочида вокал кучли бўлиши керак, у ритм ва тактни сезиши керак. Агар юқоридагилар бўлмай, бор-йўғи ёкимли ташки киефа бўлса, ўзини модель сифатида синаб кўриши мумкин. Албатта ташки киефа ҳам ёкимли бўлса нур устига аъло нур. Дейлик, саҳнада кўйлаетган ижрочига қараб, кўзингиз кувониши керак. ёкимли инсонга қараш ёкимли (кулади). Аммо шахсан мен учун инсоннинг ташки киефаси муҳим эмас. Масалан, Стив Уандер. қанчалар истеъдодли, аммо кўзи ожиз. Кўзи ожиз инсоннинг саҳнада беҳаракат тўргани кимга ҳам қизиқарли бўлиши мумкин? десангиз, унинг қўшиқлари шу қадар ёкимли-ки, ташки киефаси ҳам уз-ўзидан ёкимли бўлиб кетади.

Савол учун аввалдан узр. Сиз ҳақингизда совуккон, касалманд, турмушга чиқишни жудаям истаетган хонанда деган гаплар тобора оммавийлашмоқда. Нахотки?

(ҳайратланиб) Нахотки?! қаердан бундай аломат гаплар пайдо бўлиши мумкин?

(ўйланиб) ўйлайманки, менинг романтик ҳолатим совукконлик билан адаштирилган бўлса керак. Аммо одамлар мени совук дея ўйлашларини истамас эдим, чунки бу нарса менда заррача йўқ. Аксинча, мен ута ҳиссиетли, эмоционал шахсман. ўзингиз ўйлаб кўринг, нахотки эмоционал инсон совуккон бўлолса? Мен, аксинча, ҳиссиетларимни жиловлай олмаганимдан кўп азият чёқаман. ҳис-туйғулар ичимдан қайнаб чиқади.

(киноя билан) Аксинча, менга совукконлик, босиклик ва огирлик етишмайди. Еш бола бўлмасам-да, ҳаётга ҳали-ҳамон еш болаларча қарайман. Бола каби ҳалиям бир нималарга ишониб юраман, ҳаёт гўзал, инсонлар эса олийжаноб деб ўйлайман. Агар совуккон бўлганимда, ҳаётга муносабатим ҳам узгача бўларди. Ва айрим вақтларда ўша гўзаллик ва олийжаноблик юзимга тарсаки тортса , бу мен учун огир ва кутилмаган зарба бўлади.

Касалмандлигим борасида, (бироздан сўнг, хотиржамлик билан) ҳа, соғлигимда муаммо бўлган эди. Билмадим, нимага ҳамма шу ҳақида гапира бошлади? Кизиги, мени умуман улди га чиқариб куйганлар ҳам бўлди. Бу ҳақида гапиришни умуман истамайман, бу менинг шахсий ҳаётим.

Турмушга чиқиш борасида, ўйлайманки, ҳар бир киз турмушга чиқишни орзу қилади. ҳар бир инсон уз жуфтини топишга интилади. Албатта, бундай истак менда ҳам бор. Лекин бу истак миямда махкам урнашиб олған ва ҳеч тинчлик бермаетган фикр эмас. Агар энг муҳими турмушга чиқиб олсам бўлгани деган мақсад турганда, ҳозирнинг ўзидаек куев топиш қийин бўлмайди, чунки қалбимга йўл излаетганлар бор. Мен турмушга чиқишни истайман, Лекин Кимга? деган масала ҳам мен учун анча муҳим. Мен бошқаларни деб, гап-сўзни тўхтатиш учун, номига турмуш кўришни истамайман. Бу менинг ҳаётим ва шу ҳаётимда бошқалар эмас, менинг ўзим жуфтим билан муроса қилишим даркор. Бу жудаям жиддий масала ва у вақти келганда ҳал бўлади!

қизиқ бир ҳолат, инсон қанчалар маълум ва машхур бўлса, унинг камчиликлари ҳам сон жиҳатдан кўпаявераркан. Сизда-чи?

Очиғини айтганда, менинг камчиликларим шу қадар кўп-ки, (айерона кулади) демак, жудаям машхурман шекилли?! Аслида бу яхши эмас. (ўйланиб) Мен ута уятчан инсонман. Гарчи менинг касбим оммага чиқиш билан боғлиқ бўлса ҳам, омма орасида бўлишни ёқтирмайман.

(бироз сукут сақлаб) Нима, ҳамма камчиликларимни бирма-бир айтиб чиқайми? Умуман олғанда, камчилиги бўлмаган инсон фақатгина ақли ожиз инсон.

ёкимли ва ёкимсиз саволларга бўлган жавобларингиздан сўнг Сиз нафақат чиройли, балки ақлли, одобли, зиели инсон эканлигингизни билса бўлади. қизиқ, аммо айни шу ижобий ҳислатларингиз ҳақида омма у қадар маълумотга эга эмас.

Балки журналистларнинг ўзи шундай савол берардир-ки, мени шахс сифатида очиб беришолмас. Фикримча, интервьюда асосий ролни журналист ўйнайди, яъни материалнинг қандай чиқиши авваламбор журналистга боғлиқ. Ахир саволлардан келиб чиқган ҳолда жавоб берилади. ўша жавобларга қараб, инсонлар ҳам мен ҳақимда хулосалар қилаверади.

(бироз ўйланиб) Ким билади, балки ўша саволларга мен ўзим беҳафсала, юзаки жавоб бергандирман?!

Бу каби ортикча саволлар тўғилмаслиги учун мухлисларнинг ўзларидан, тўғридан-тўғри, саволларни қабул қилиб оламан. яқинда интернетда менинг шахсий сайтим очилади. Ана ўша ерда қалбим деган бўлим бўлади. Истаган инсон ўша ерга ташриф буюриб, мен билан тўғридан-тўғри суҳбат кўриши мумкин. Ана шу қалбим да инсонлар билан дилдан суҳбат кўришга ҳаракат қиламан, ичимдаги бор гапларни очиб-сочишга интиламан. Ажаб эмас, айни ўша ерда ўзимни тулаконли кўрсатолсам!    

                    

Назира Иноятова


Бош саҳифа   |    E-Mail   |    Янгиликларга обуна   |    Қидирув   |    Юлдузларимиз муҳокамаси   |    Аналитик мақолалар