![]() |
| Исми-шарифи: | Озода Нурсаидова |
| Туғилган санаси: | 9 октябрь |
| Туғилган жойи: | Тошкент вилояти, Туйтепа шаҳри |
| Маълумоти: | Тошкент Давлат консерваториясининг анъанавий ижрочилик (мақом) бўлими |
Шакаропдай майда емгир ут-уланларни силаб-сийпаламоқда. Уч кундан бери эзилиб майдаланаетган емгир тошкентликларни жонига текканини ҳисобга олмасак, бундай романтик об-ҳаво чуқур ўйларга толдиради. "Клеопатра" овоз езиш студиясининг ташқаридан кўринмас, аммо ичкарисидан роса томошабоп ойнасидан утган-кетганларни кузатардим. Озода келгунига қадар қиларга бошқа иш ҳам йўқ-да!
Ярим йилча аввал Озода Нурсаидова шу студияни ишга туширди ва оптимистик фикрларга нисбатан "эплолмайди" деган пессимистик овозлар кўпроқ бўлди. Аммо аксариятни ҳайрон қолдирган Озода ҳам ишбилармонликни, ҳам хонандаликни, ҳам бастакорликни, ҳам продюсерликни бараварига эплаяпти (дарвоқе, сўнгиси ҳозирча катта сир).
Студия енида "5555" ракамли "иномарка" тўхтади. Ундан Озода чиқди! Йуг-э, бу Озода эмас. Озода?! Нахотки бир йил ичида шунчалик ўзгариб кетиш мумкин бўлса?! Балки интилганга толеъ-ер дейишгани шу бўлса керак.
Инсон ҳар доим ҳам уз олдига куйган мақсадларига эришолмайди. "Мана шу нарсани шубҳасиз уддаладим" деган жумлани нимага нисбатан ишлатишингиз мумкин?
ҳаётда ўзингиз ўйламаган нарсалар кўп содир бўлади. Бу бир тақдир совгасими ёки ўша тақдирнинг уйиними? Айрим вақтларда эса Сиз кутган нарса кўнгилдагидай чиқмайди. тақдир мураккаб нарса, шунинг учун биз ўйлаганчалик нарсалар амалга ошавермайди. Юз фоиз бир нарсага эришдим деелмайман. Энди эришдим деганингизда янги бир мақсадлар пайдо бўлади. Шуниси билан биз инсонмиз, доимо бир нарсадан коникмасдан юрамиз. ўзимизга доимо қандайдир муаммоларни орттириб юрамиз. Доимо бир нарсани излаб юрамиз. ҳаттоки куз олдимизда, енимизда турган нарсани каерлардандир излаб юрамиз. ўша хохлаганимиздан ҳам зиеда нарса эса енгинамизда эканлигини курмай коламиз. Инсон шундайин мураккаб-ки, умрини охиригача ўша бир нарсани уддалаш учун яшайди.
Мени тоифамдаги инсонлар эса ҳеч қачон уз ишидан тулалигича коникмайди. ўзимдан, ишимдан коникмаслик ҳисси доимо мавжуд. Бу дегани, ўзимни-ўзим еб қўяман дегани эмас, балки "қилган ишимни янаям яхшироқ қилиш мумкин эди" деган ҳиссиет билан яшайман. Санъатда бу хусусият ҳалақит қилмайди, чунки доимий коникмаслик доимий изланишга олиб келади. Агар санъаткор доимо изланмаса, тўхтаб колиши ҳеч гап эмас.
Катта муваффақиятга эришиш, сўнгра жимжитликга гарк бўлиш ва яна юзага чиқиш. Санъат оламига бўлган муносабат Сизда ўзгардими?
Албатта! Нафақат санъатга, балки ҳаётга бўлган муносабатим, ўзим ҳақимдаги бўлган фикрим ўзгарди. Мен ҳозир мутлақо бошқа одамман десам ҳам бўлади. Билдим-ки, санъаткор қандайдир қийинчиликларни бошидан кечирса, у қандайдир ютуқ ва галабаларни, мухлисларни кадрига етади.
Орадаги масофа эса муваффақият, жимжитлик ва яна юзага чиқиш оралиғидаги масофани олиб қарасак, демак-ки, мухлислар ҳақиқатдан кўнгил куйган экан-ки, ҳар қандай масофа оралиғида менга бўлган қизиқиш сунмади. Масалан, санъаткорлар пайдо бўлади, вақт утиб йўқолади, ҳеч ким эсламайди ҳам. Менда ундай бўлмади.
Аслида ҳаёт доимо бир теккис бўлмайди. ҳаётдаги бу каби вазиятларга ижобий қарайман ва ҳаммасини тўғри тушунаман. ҳаёт шунақа! ҳар хил шароитлар бўлади, ўша шароитларни ҳар доим ҳам тингловчига тушунтиролмайсан. Аммо шундай вазиятлар бўлади-ки, дуппини шундоқ куйиб чуқур ўйлашга мажбур буласан ва бу санъаткор учун жуда керақли экан! ўша ўйлашга мажбур қиладиган вазиятлар санъаткорга қандайдир куч, озуқа, илхом ва дард беради. (ажаблангандай) қаранг, шуни ҳам яхши томонлари бўлиши мумкин экан?!
Ўзбекистонда мусиқий йўналишлар ичра фақатгина поп-мусиқа оммавийлашди. Ана шу поп-мусиқа вакиллари нечундир ахил эмас. Нимага? тўғри...мақом, фолклор, опера, рассомчилик, кино, театр, умуман бошқа санъат турларига қараганда поп-мусиқага омманинг эътибори кучлироқ. Аммо ўша поп-мусиқа вакилларининг бир-бирларига нисбатан салбий рақобатчилиги ҳам негадир катта. (ўзидан сурагандайин) Нимага? (сукут сақлаб) ўзи дуне яралибди-ки, рақобат мавжуд. рақобат турли соҳаларда мавжуд ва тараккиетни ривожлантириш сари бу табиий ҳол. Аммо рақобатчилик қандай бўлишидан ҳам кўп нарса боғлиқ.
соғлом ва носоғлом рақобат бор. Дейлик, бир корхона махсулот чиқарганда, уни махсулоти омма орасида тез тарқалиб кетди, кейинги корхона эса унданамда сифатлироқ ва талабгор махсулот чиқаришга интилади. Буни соғлом рақобат деймиз. Носоғломи эса қандай? Биринчи корхона чиқарадиган оммабоп махсулотга қараб иккинчи корхона уни синдиришга, умуман йўқотишга ҳаракат қилса бу носоғлом рақобат бўлади. ҳозир узбек санъаткорлари орасида ана шундай носоғлом рақобат мавжуд. Сабаби эса - санъаткорлар ишлашни хохламаяпти. ўша иккинчи корхонага ўҳшаб янада кўпроқ бош котиришни хохламаяпти. ҳасадгуйликми бу, билмадим. Аммо бу мени шахсий фикрим ва бундай ҳолат ҳаммадаям мавжуд демоқчи эмасман. ҳамма эмас, баъзилар. Ачинарлиси, етакчи санъаткорлар шундай бўлгани учун бошқаларга ҳам таъсир қилади. (ачиниб) Биласизми, бу ҳолат маънан кучли таъсир қилади, жудаям эзади. Катталар носоғлом рақобат билан машғул бўлса, ешлар демак, синдириш керак экан-да! деб ўйлайди. Ахир бу даҳшат-ку!
рақобат бўлиш керак, аммо тўғри назар ва яхши ният билан рақобатлашиш керак. юқоридаги нарса сабаблардан бири, яна бошқа сув ости окимлар ҳам бор, афсус.
ҳозирда узбек эстрадасининг ёрқин намоендалари нафақат Ўзбекистонлик, балки хорижий тингловчининг кўнглига, қалбига йўл изламоқда. Сизда бундай чиқишлар режада борми? Режалар,(ўйланиб) биласизми, санъатга кириб келганимга у қадар кўп вақт бўлмади - бор-йўғи 7-8 йил. фақат сўнгги вақт катта лойиҳалар ҳақида ўйлай бошладим. Менимча энди вақти келди. ўзи мени 4 йилдан бери Германияга таклиф қилишади, Лекин ўзим тайер эмаслигимни баен қилганман. Менимча, аввалига ўзимни юртимда қиладиган ишларимни меерига етказиб қилишим керак ва бунга ҳам вақт кетади.
ҳозирча Москвадан яхши лойиҳа чиқди, у ерга бир-иккита клип ҳам тайерланмоқда. Мана Туркияда альбомимни тайерлаб, Ўзбекистон ва Туркия мусиқа бозорига етказмоқчиман. Яна MTV учун видеоклип тайерлаш ҳаракатлари бошланди. (кулади) ҳозир инглиз билини ўрганиш билан бандман. Германия компанияси билан контракт имзоланиш арафасида, балки бўлиб колар. ҳозир шартлари билан танишиб чиқаяпман.
(дадилроқ ва баландроқ овозда) Умуман олғанда, режалар йўқ эмас. кўрамиз, насиб этса этно-поп йўналишида чиқиш қилинади.
ҳар бир истеъдод сохиби табиатдан инжик, ужар, атрофдагиларга тушунарсиз бўлади дейишади. Сизга нисбатан бу фикр қанчалар ҳакконий бўлиши мумкин? (кулиб юборади) Менга нисбатан юз фоиз ҳакконий! Чунки шу нарсалар менда борлигини ўзим ҳам жуда яхши биламан. Жудаям инжикман. қачондан бери бунақа бўлиб колғанимни ўзим ҳам билмайман. Аввал бунақа эмасдим. қачондан берилигини тушунтиролмасам-да, нимага шундай бўлганини тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Санъаткор нимага доимо беҳаловат, доимо бир нарсадан коникмайди? Чунки у доимо ҳалқни назарида бўлади, доимо ўзини назорат қилишга мажбур бўлади ва бу ўзини-ўзи назорат қилиш, чегарадан чиқиб кетмаслик ҳисси уни доимо таъкиб қилади. Ана шу прессинг, яъни ўзини эркин куелмаслик санъаткорнинг феълини тушунарсиз ҳолатга олиб келади. Бу ҳол согликга, асаб системасига ҳам кучли таъсир кўрсатади.
кўпчилик назарига тушган инсонни биологик кучи кетиб колади. Ана шу кучни тиклаш учун бир нима керак. Сизда бу нима? мухаббат! (ҳаҳолаб кулиб юборади) Доимийми, мавсўмийми, хуллас, мухаббат бўлиш керак. бўлиши шарт! Исонларга, ҳаётга, бошқа нарсага ёки кимсага бўлган мухаббат бўлиши мумкин. Севиш керак! Масалан ўз касбига бўлган мухаббатни олиб қарасак,(тўхтаб қолиб) йўқ, мен бошқача севги ҳақида гапирмоқчи эдим, ҳаёлим кетиб қолди (кулади). Умуман, севги қанақа бўлишидан қатъий назар, уни финалини ўйламасдан, нима бўлади, нима йўқ демасдан (завҚланиб) шунчаки севиш керак. Чунки фақатгина мухаббат биологик қувват беради. Санъаткор бўла туриб, маънавий озуқа бўлмиш биологик қувватни олмасангиз жуда қийин. Илхом берадиган нарса ҳам аслида шу! Илхом ҳеч қачон эшик такиллатиб келмайди.ҳеч қачон! Афсуски, биттаси билан гаплашиб тўрганингизда бирдан келиб колади. Канийди, ҳозир шароит бўлса-ю, ҳозирнинг ўзидаек ижодни бошлаб юборардингиз-у, одам бечора эса сизга нималарнидир гапириб етибди, сиз эса аллақачон илхом дунесида сайр қилиб юрибсиз.
...ва айни шунинг учун ижодкорни на кечаси, на кундузи бўлади. Бундай тартибсиз ҳаётий жадвал яқинларингиз билан бўлган муносабатларга рахна солмайдими?Албатта солади. Мен истардим-ки (хурсиниб) канийди, тушунишса. Санъаткорлар телбанамо бўлади, бу томондан санъаткорларга огир ва уларни тушунишга ҳаракат қилишса яхши бўларди. Айрим вақтларда санъаткор тўғри енингиздан чиқиб қолсаям, курмагандай, сурашмай утиб кетиши мумкин. Бу дегани манн-манлик килди дегани эмас, у курмади сизни! Одамни юзига қараб туриб курмаслиги мумкин, чунки ҳаёли бошқа жойда. ўзи номи билан телбанамо бўлса (кулади) энди нима қиласиз?
Аммо яқинларим бу феълимни аллақачон тушуниб етган ва мени тўғри тушунишади.
Гарчи сийкаси чиқган савол бўлса ҳам, бу борада Сизни шахсий фикрингизни билиш қизиқарли. Сизни ҳаётингиз ва ижодингизда омад деган фактор мавжудми? Сиз ўзингизни омадли деб ҳисоблайсизми?Омадли инсонман. Аммо омад билан биргаликда меҳнат қилишга ҳам ҳаракат қиламан, фақат омадга қараб қолмайман. Аслида омад билан меҳнат доимо баравар юради. Кимдир ун йиллаб меҳнат қилади-да, Лекин самараси унчалик юқори бўлмайди. Кимдир эса икки йил меҳнат қилади-ю, ишининг самараси юқори бўлади. Буни омад дейдилар. Кейинги ҳаёти эса санъаткорни ўзидан боғлиқ. Омад билан меҳнатни бирлаштириб юрса, иши доимо самарали бўлади. Чунки меҳнатсиз омад бир марта келиши мумкин, ошиги билан икки марта, у егига бўлди, тўхтаб колади!
Шу билан биргаликда омад инсонга ҳар томонлама берилавермайди. Мен фаолиятда омадлиман, аммо санъатдаги инсон сифатида омадим йўқ. Мен безбетлик қилолмайман, бировни ошига шерик бўлолмайман. Замонавий шоу-бизнесда эса бу жуда муҳим ҳислатга айланмоқда ва бу ҳислатга эга инсонлар омадли ҳисобланмоқда. Афсус!
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
Назира Иноятова
Бош саҳифа | E-Mail | Янгиликларга обуна | Қидирув | Юлдузларимиз муҳокамаси | Аналитик мақолалар