НАСИБА АБДУЛЛАЕВА

Исми-шарифи: Насиба Абдуллаева
Туғилган санаси: 1961 йил 15 ноябр
Туғилган жойи: Самарканд шаҳри
Маълумоти: Тошкент маданият олийгохининг маданий окартув бўлими
Фарзандлари: Анвар, 23 еш
Акбар, 17 еш

қизиқ, кеч соат саккиздаям дарвозаси ланг очиқ, ишқилиб тинчликмикан? “қайтанги дарвозамиз берк бўлса, кушнилар ҳайрон колишади” деб куладилар Насиба опа. ҳазиллашишни жудаям ёқтирадилар, аммо бу хусусиятлари ҳақида бошқаларга ошкор қилишни негадир ёқтирмайдилар. 

Суҳбат чогида бирин-кетин, айланиб, яқинлари кириб-чиқиб турди. Икки ўғил дарстурхондаги овкатдан “чуқилаб” хонасига кириб кетди, жиян салом-аликдан сўнг компютер енига ўтирди, хизматкор эса ҳеч нарса бўлмагандайин йиғиштириб юрибди.

- Мени уйимда икки ўғил, 66та жиян ва битта кучук ўзига хон, ўзига бек. бўлардан ҳеч каерга кочиб кутулолмайман, шекилли. Шунинг учун кечаси соат 3-4гача менга уйку йўқ. ҳамма ухласа, мен уйғонаман. ҳаётим шунақа!

Катта ҳаётга «йўлланма» олиш ута мураккаб. Сиз эса  «йўлланмани» жуда эрта олиб, эрта машхур бўлдингиз.

Машхурликга эрта эришган ўша даврдаги Насиба Абдуллаева қандай бўлган эди?

ўша даврда бор-йўғи оилани эркатойи, бахтли кизалок эдим. Ахир саҳнага чиқишдан аввал бу ҳаётда деярли ҳеч нарсани курмаганман. Мен эндигина мактабни «бешларга» битирган аълочи киз эдим. Дарвоқе, ўша йили интитутга муваффақият билан қиролмаганман (кулади). Яъни мени ҳаётимдаги ҳамма нарса оддий киз боланинг ҳаётида содир бўладиган нарсалар эди.

ўша «машхурлик давригача» ҳаммаси яхши кетаетувди, ҳамма «ажойиботлар» кейин бошланди (мириқиб кулади). ҳаммаси «ҳаётга  йўлланмадан» бошланди. Айтганча, у даврларда қандайдир алохида   «йўлланманинг»  хожати ҳам йўқ эди. Севимли ишинг билан шуғулланишинг учун керақли талабларга жавоб беришнинг ўзи кифоя эди. ҳар ҳолда ўша вақтда яхшигина истеъдод сохиби бўлсанг бас, сени албатта эшитишарди. Ахборот кенглиги шу қадар «кенг» эди-ки, кечаси янграган қўшиғинг эртасига сени машхур қилиши ҳеч гап эмасди.

Машхурлигимнинг илк йиллари эса менда шундай ҳолат эдики…(ўйланиб)…гуёки олти яшар бола  туртинчи ёки бешинчи синфда ўқиетгандай туюларди. тўғри у бола истеъдодли, аммо барибир еш бола бўлгани сабабли шу масъулиятни буйнига олиши қийин эди. ҳаёлимда, гуёки машхурлик эвазига нима биландир «товон» тулаш керак эди. Доимо чўчирдим, «ноътўғри гапириб ёки ҳаракат қилиб куймайин» дея. Бу ҳамма нарсага тегишли эди: саҳнага чиқишларим, интервю беришларим, юриш-туришим, ҳаттоки қўшиқ кўйлашимга ҳам. 

Феълимга келадиган бўлсак, ўша даврдаги феълим ҳозир ҳам худди шундай. Бор-йўғи ҳаёт мобайнидаги тажрибам қандайдир қўшимча чизгилар бергандир, аммо асос баърибир колған. Феълим ўша-ўша. На катта шон-шуҳрат, на катта даромад мени ўзгартириб юбормаганидан хурсандман.

Жамият «юлдузларнинг» шахсий ҳаётига ошигидан ортик диққат-эътиборини қаратади. Сизнингча, оммавий ахборот воситалари ушбу қизиқишни кондириши керакми ёки сукут сақлаши керакми?

Жудаям сукут сақлаш, аммо ҳамма нарсани ошкор этиш ҳам ноътўғри. Менимча, ўша «юлдузнинг» ўзи хохиш-истак билдирсагина, ниманидир маълум қилиш мумкин.

Албатта тушунаман, қизиқарли маълумотларни бериб бориш – бу оммавий ахборот воситаларининг «нони», аммо чегарани ҳам билиш керак.

Агар қандайдир маълумотни «юлдузнинг» ўзи оммага ошкор этишни лозим топса, унинг атрофидаги ҳар хил бўлар-бўлмас гаплар рейтингини кўтаради, мана шу нарса унинг бизнесига фойда келтиради деб ўйласа…марҳамат,  “юлдузнинг” ўзи буни ташкил қилиши мумкин. Агар ўша “юлдуз” истамаса, зўрлашни хожати йўқ. ҳаммагаям бу каби усуллар ёқавермайди. Шахсан мен “шов-шувли ва гап-сўзли машхурликни” истамайман. (овозда катъият билан) Бу менга ярашмайди ҳам.

Мени ҳаётимда содир бўлган нарса – оиламдаги ажралиш, аҳамият беринг “оиламдаги тарқалиш” демадим, чунки мени оилам бор. Мен ва менинг ўғилларим – бу менинг оилам. Гапимга ишонаверинг, бошқа оилалардан кам жойи бўлмаган оила бу. Ажралишдан сўнг мен ўша-ўша инсонман, ишонган нарсаларимга ҳали ҳамон эътикод қиламан, ҳаётий тушунчаларим ҳам ўзгармади. Мени ҳаётимда содир бўлган ажралиш ва у билан боғлиқ тафсилотлар ҳақида қайта-қайта гапиришлар медамга тегаяпти. “Ажралибди”  сўзини эшитибоқ, унинг атрофида турли-туман гап-сўзларни ўйлаб чиқиш кулгили.

Утган йиғирма турт йил мобайнида берган кўпдан-кўп интервюларингиз сабабли инсонлар Сиз ҳақингизда, гуёки, ҳамма нарса билишади. Насиба Абдуллаева «буйиға ва эгнига» таниш бўлгани яхшими ёки ёмонми?

Билмадим (ўйланиб). Менимча ҳар биримизда шундай кирралар мавжуд-ки, улар ҳақида ҳаттоки энг яқин инсонларимиз ҳам билмайди ва билиши ҳам шарт эмас.  Мен ҳақимда эса жуда кўп нарса оммага таниш эмас.  Агар мени «яхшигина биламан» деб ўйлаганлар бор бўлса, марҳамат, шундай деб ўйлашни давом эттираверсинлар. Лекин улар мени чиндан ҳам билишади деб ўйламайман…(жиддий)…агар «буйиға ва эгнига» билишганда, мен ҳақимдаги бўлар-бўлмас гаплар бу қадар кўп бўлмасди.

Мени ҳаётимда содир булаётган нарсалар…(ўйланиб) алдамайман, ёлғизлик – бу ёмон нарса…Лекин турмушда була туриб ҳам, ўзимни ута ёлғиз инсондайин ҳис этардим. Дарвоқе, мана шу нарса ҳақида ҳам ҳеч ким билмасди. Чунки менда доимо гурур устун турарди. Мен доимо инсонларга ҳаётимни яхши қилиб турсатишга ҳаракат қилардим. Мен ёлғиз ва бахтсиз эканлигимни одамлар билмаслигини истардим. узоқ йиллар мобайнида “ажойиб ойила сохибаси ва бахтли турмуш ўртоғи” ролини муваффақият билан ўйнаб келганман. Ва ҳаттоки, бизни оилага кўпчилик ҳавас кўзи билан қараб келган экан. Аммо ўша вақтни ўзидаек ёлғизлик таъмини таътиб кўрганман. Балки шунинг учун менинг ҳатти-ҳаракатларим, куз қарашларим “нимага маъюссиз?” саволини кўп туғдиргандир?

Аввалги интервюларим ҳақида гапирсак…биринчи йиллари тажрибам йўқ эди, устига-устак жудаям ҳаяжонланардим, керақли сўзларни тополмасдим. Аввалги, илк интервюларимни эсласам-у, умуман кулгим кистайди (табассўм билан). ҳатто шунақаси ҳам бўларди-ки, жавобларимни мухбирларнинг ўзи езиб келарди ва ўша тайер матнларни ўқиб берардим. Гарчи гапиришга доимо гап топа олсам ҳам, билмадим, шунақаси ҳам бўлган.

(узоқ ўйланиб) Мен эслай олмайман, қачондан бошлаб ўзимни ичимдаги ҳиссиетларим ҳақида баралла гапириш хохиши менда пайдо бўлганини.  Лекин шунга қарамай, ҳали-ҳамон мухлислар мен ҳақимда ҳамма нарса билади деб ўйламайман.

саҳнада ута хотиржам инсонсиз. ҳаётда-чи?

саҳнада ута хотиржамман деелмайман, чунки жудаям ҳаяжонланаман. Аммо ҳаяжонланишим - ички ҳаяжондир, уни билдирмасликга ҳаракат қиламан.

Мен на саҳнада ва на ҳаётда хотиржам инсон эмасман. Доимо ўзини-ўзи танқид қилиб, ўзини-ўзи ичидан кемирадиган ва катта “Т” ҳарфи билан езиладиган танқидчиман (кулади). Билмадим нимага, Лекин кўпинча псиҳологик ҳаяжонда бўламан. ҳамиша бир нарсаларни ўйлаб юраман, мулоҳаза қиламан, ўзим билан ўзим суҳбатлашаман. Глобал масалаларни кўтариш учун менга суҳбатдошни ҳам кераги йўқ…хотиржам ўзим билан ўзим гаплашиб, хулосалар қиламан (кулади). Яъни ички дунеим доимо бир нарсалар билан банд, мен хотиржам турмайман.

Уйимда эса баъзиларда бакир-чақир ҳам қилиб тураман (мириқиб кулади).

“Бакир-чақирга” қарамай, Сизни “ҳақикий аёл” дея аташади. ҳақикий аёл ўзи қандай бўлиш керак?

Мени-я? Менимча, ҳамма аёлларга нисбатан “ҳақикий аёл” иборасини ишлатса бўлади. ҳамма аёллар “ҳақикийдир”…эркаксифатлардан ташқари, улар бироз “ҳақикий” эмас.

аёллар турли бўлади. Бор-йўғи аёлни тушуна билиш керак. Яратганнинг “энг чиройли ва энг даҳшатли мавжудоди” – бу аёлдир. Мана шу гўзалликдан даҳшатликгача бўлган масофада феълимизнинг турли кирралари намоен бўлиши мумкин. Биз, аёллар, турлимиз, аммо барчамиз ҳақикиймиз.

Шахсан мен учун, аввало аёллигини еддан чиқармаган аёл –ҳақикийдир. бўлмаса бизни тезкор даврда буни ҳам еддан чиқариб қўйиш ҳеч гап эмас (кулади).  Устига-устак, аёл бўлиб дунега келганидан пўшаймон емай, балки аёл эканлигидан гурурланадиган аёл – ҳақикийдир. Гарчи у ёлғиз бўлсаям, гарчи у ҳақида “бемаза” гаплар гапирилаетган бўлсаям.

Шахсан менда бир сонияга бўлса ҳам “нимага аёл бўлиб яралдим?” деган савол  тўғилмаган. аёл эканлигим – бу менинг бахтим, менинг ютугим.

Нима деб ўйлайсиз, хонанда ҳақида унинг қўшиқларидан билиб олса бўладими?

Умуман олғанда, ижодкор ҳаётида қўшиқ – уни ҳаётини ўзи. Айни шу ерда бизлар дилимиздагини тўқиб-сочамиз, борини айтамиз. Шунга қарамай, узоқ йиллар мобайнида ўйлаганим ҳақида кўйламаганман. кўпгина қўшиқларим эса умуман меники эмасди, яъни ўзимни номимдан кўйламас эдим. Мен ҳаттоки қўшиқларимдаям шунчалар “конспиратор” бўлиб чиқдим-ки, ҳайрон коласиз (кулади).

Утган йилги концерт дастуримда: “бўлди, мен ўзгардим. Энди мен дилимда, қалбимда, ҳаётимда содир булаётган нарсалар ҳақида баралла кўйлайман!” дегандим (кулади)…ана энди истаганимни кўйлаб, хохлаганимча ижод қиламан дегандим. Аммо бундайин карорни бироз эртароқ қабул қилибман, мен ҳали тайер эмас эканман. Гарчи мен истаганимни кўйлай олсамда, ҳаётимдаги ўша “бор нарсани” кўйлаб чиқишга ҳали жазм қилолмаяпман.  Мени қўшиқларимдан мен ҳақимда билиб бўлмайди…аммо озгина нарсани қўшиқларимга олиб чиқдим (кулади).

Теле ва радиоэфирларда «туйбоп»  қўшиқларнинг «гуллаб-яшнаши» кўпчиликни ташвишга солмоқда. Сабаб ва ечим нимада деб ўйлайсиз?

Сабаби жудаям оддий ва ҳаётий. Бизда нима учун пул тулашади? Туйда кўйланадиган қўшиқлар учун! Лекин бир нарсани мен ҳечам ақлимга сигдиролмайман: нимага энди туйдаги қўшиқлар сифатсиз бўлиши керак? ёки кимдир туйда яхши, сифатли, маъноли қўшиқлар янграшини ман этганми? Менимча, ҳеч ким ман этмаган.

қўшиқ муаллифлари ва ижрочилардан жуда кўп нарса боғлиқ. Ахир айни шулар ўзларини «юқори дидли» қўшиқларини оммага олиб чиқаяпдилар. Очиғини айтганда, тушуниб бўлмайди, ким айбдор ва ким айбловчи. Оммани ўзи хонандани шу «туйбоп», гохида беъмани ва беъмано қўшиқларни кўйлашга мажбур этади. Томошабин ҳам, томошани кўрсатаетган ҳам ўзича ҳак. Хонандалар билан гаплашсангиз, «ҳалқ талаб қилса, нима қилайлик» дейди. ҳалқ эса «бунга раксга тушса бўлади» дейди. Агар бундай вазият яна ун йилча давом этса…билмадим нима бўлиши мумкин.

Ечим эса…билмадим. Одатда ҳар бир соҳада фидоийлар, ўша касб фидоийлари бўлади. ҳалқга ҳақикий санъатни етказаман дейдиган инсонлар ҳафсаласи пир бўлмай, уз ишини давом эттириши керак. муҳими мана шундай фидоийлар билан бир қаторда пуллик маблаг ажрата оладиган хомийлар ҳам бўлиш керак. ҳақикий санъатга уз маблагини тикадиган мардлар бўлиш керак. Ана шунда қандайдир самара бўлади.

Насиба Абдуллаевага берилган саволларга жавоблар

Аллабердиева Раъно - Ассалому Алайкум. Мы живущие далеко от Родины (в Эстонии) просим написать, где можно переписать музыку Вашу?

Насиба Абдуллаева - Благодарю за интерес. Всю информацию Вы можете найти на сайте www.amazon.com

Муҳайе - Насиба опа, Сизни яккахон компакт-дискингиз сотувда борми?

Насиба Абдуллаева - Утган йили, Blue Flam Records деб номланган Олмония компанияси "Samarkand: Nasiba" компакт-дискини жаҳон бозорига чиқарди. Мен ҳақимда, ушбу компакт-диск ва ҳарид қилиш масалалари бўйича www.amazon.com сайтида билиб олишингиз мумкин. Дунёни турли бурчақларида очилган World Music мусиқа дўконларида эса ушбу дискни ҳарид қилишингиз мумкин. Афсус ушбу дўконлар Мустакил Давлатлар ҳамдўстлиги давлатларидан фақат Россияда бор экан ҳолос. ҳаттоки Ўзбекистонда ушбу дискни топиб бўлмайди. Аммо уз ҳамюртларим учун "Умр бахори" деб номланган альбомимни тайёрлаганман. Ушбу альбомни Ўзбекистонни турли бурчақларида ҳарид қилиш мумкин.

                          

Назира Иноятова


Бош саҳифа   |    E-Mail   |    Янгиликларга обуна   |    Қидирув   |    Юлдузларимиз муҳокамаси   |    Аналитик мақолалар