НУРХОН НАФАСОВ

Исми-шарифи: Нурхон Нафасов
Туғилган санаси: 1965 йил 5 январ
Туғилган жойи: Кашқадаре вилояти, Гузор шаҳри
Маълумоти: Тошкент Давлат Университети, филология факултети
Иш жойи: Ўзбекистон Миллий қаратэ Федерацияси Президенти
қўшимча маълумот: Олтинчи дан кора белбог сохиби,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози,
оилали, уч фарзанд отаси

- Агар Сизга малол келмаса, Кучурсойдаги қаратэ Федерациясида интервю қила колайлик?

"Майли", - дея айтилган манзил бўйича йўл олдим. Бир ярим соатдан сўнг эса малол келмаса сўзларининг асл маъносини тушуна бошладим. Бир тўпканинг таги бўлган чуқурсойга етиб боргунимга қадар шаҳар марказида яшаш қанчалар яхши деган фикрлар билан ўзимни-ўзим овута кетдим.

- қийналмадингизми бизни кидириб?

Урта буйли, устига чупон ташлаб олған эркак киши эшик енида кутиб олди.

"Йуг-э!" ҳафа қилмаслик учун шу сўзларидан бошқа ҳеч қандай сўз ўйлаб чиқолмадим.

- Мен Нурхон Нафасовман. Кани, киринг мехмон!

қаратэ Миллий Федерацияси ёзуви билан безалган каттагина бинонинг йўлақларидан қабулхона томон юрарканмиз, гохо у ердан, гохида эса бу ердан "Салом устоз! Салом устоз!" овози келарди.

"Болаларим машк қилишаяпти", - дея гурур билан айтди Нурхон ака.

Нурхон Нафасов дейишса, барчанинг куз олдида ок кимоно кийган, кадди-комати келишган, жиддий спортчи гавдаланади. Ок кимоно кийилмаган дамларда, ҳаётда, Нурхон Нафасов қандай инсон?

Нурхон Нафасов оддий бир инсон. Агар Ўзбекистонда 24 млн. аҳоли бўлса, ўзимни шуларга ўҳшаган оддий бир инсон деб биламан. бошқаларга нисбатан ортикча ёки оригинал томоним йўқ деб ўйлайман.

Лекин шундай бир чуқур фалсафа мавжуд-ки, қаратэ билан шуғулланган инсон нафақат жисмонан, балки руҳан тетиклашади. Ана шу спорт тури мени шақлланишимга жудаям катта туртки бўлди. Балки бошқа спорт турларида ҳам шундай бўлиши мумкиндир, аммо менда ҳаётга бўлган интилиш бошқача.

Олдимга ҳамиша мақсадлар қўяман, аксарият ҳолларда улкан мақсадлар. Ва ўша мақсадга эришиш учун тинмай меҳнат қиламан ва шу мақсадга албатта етишиш сари ҳаракат қиламан. Мана шу ҳиссиет спорт билан шуғулланмаган инсонларда у қадар кучли эмас деб ўйлайман. Лекин бу билан фақат спортчилар шундайин уддабурон, ташкилотчи демоқчи эмасман. Бор-йўғи айтмоқчиман-ки, инсон спорт билан шуғулланса анчайин жасоратли, тиришкок бўлади. Чунки спортда медаллар ва шуҳратдан ташқари захматли меҳнат мавжуд.

Мен ҳазилни жудаям ёқтираман. қандайдир аския айтиб, болаларни кайфиятини кўтаришим ҳеч гап эмас. Дарвоқе, болаларни кайфиятини нафақат кўтаришим, балки бўзишим ҳам мумкин (кулади). машғулотларда бирор нарса ўҳшамаса, мендан каттиккулроқ устоз бўлмаса керак?!

Бир инсонда жамланиши мумкин бўлган ҳислатлар, менда ҳам мавжуд.

(бироз ўйланиб) Афсус вақт етишмайди. бўлмаса, дўстларим билан дам олғани боргим келади. қизиқарли теледастурларни кургим келади. Ахир мен бошқалар каби оддий одамман-ку ва бошқалар каби оддий нарсаларни кумсайман. Гайриоддий эмасман.

(кулиб куяди) Дарвоқе, менда романтизм бор.

қизиқ бир ҳолат, авваллари қаратэ ертулаларда бўлган дамлари унга қизиқиш анча юқори эди. ҳозирги вақтда спортзалларда қаратэ билан бемалол шуғулланиш мумкин-ку, аммо қизиқиш бироз сусайганга ўҳшайди?

(катъият билан) Бу ноътўғри фикр. Маълумот тарикасида: мен ўзим ҳам ўша ертулаларда шуғулланишни бошлаганман. ўша 90-чи йилларда қаратэга ўргатадиганлар бармоқ билан санокли эди. қаерда қанақа қаратэчилар бор, қаерда қандай заллар борлиги ҳаммасини билардик. Бутун Ўзбекистон бўйича элликтача зал топилармиди-йўқми?! ҳозир эса фақатгина Тошкентнинг ўзида 200га яқин қаратэ секциялари очилган. Бугунга келиб 400-500та қаратэ мураббийлари ишлаймоқда. Гохида барча мураббийларни исмларини ҳам эслай олмайман, кимларнидир танимайман (кулади). ҳеч қандай муболагасиз, бу Узбек миллий қаратэ Федерациясининг катта ютуги. Яна бир нарса ўша вақтдаги ертуладаги қаратэ билан ҳозирги қаратэни ҳечам таққослаб бўлмайди. ҳозирги, XXI аср қаратэси анча мукаммалашган.

сўнгги йилларда давлатимиз спортга бўлган эътиборини сезиларли даражада кўчайтирди. Турли расмий тадбирлар, ижтимоий роликлар воситасида ҳалқимизни спортга бўлган қизиқишини уйготишга интилмоқда. Шахсан Сиз, бизни ҳалқ мутассил равишда спорт билан шуғулланиши учун қандай сиёсатни қўллаган бўлардингиз?

Одамларни катта пул билан ёки катта шон-шуҳрат билан катта спортга жалб қилиб бўлмайди. Уларда миллатга, элатга, конига, ерига, уз тўпрогига бўлган меҳрни фақатгина ватанпарварлик ҳисси орқали уйготиш мумкин. Кейин жудаям катта таргибот керак. Мен жудаям истардим-ки, қаратэ ҳақида ижтимоий роликларни барча оммавий ахборот воситаларида кўрсатишса. Афсус, бизни телевидениеда ёки Мексика сериали, ёки концерт, ёки жангари филм кўрсатишади. Жуда бўлмаганда чигит экишни ўргатишади (кулади).

Жудаям кучли таргибот керак! Мен ўзим журналистларга кўп айтаман: Мени кўрсатманглар, узбек қаратэсини кўрсатинглар деб. кўпинча мени раҳбар, шахс сифатида кўрсатишади, ва бўлиши мумкин, бу ҳол кимнингдир гашига тегади. Балки менга ҳам кимнингдир ҳадеб бераверадиган интервюси эриш туюлар, билмадим.

ҳозир ўша мен айтгаетган таргиботнинг 100%дан бор-йўғи 10% кетаетгандир.

Масалан, ҳозирги вақтда телеэфирда кетаетган ижтимоий роликларни курдим. Орасида яхшилари бор, аммо ўша роликларнинг асосий қисми ҳеч қандай маънони англатмайди. Нима дейишмоқчи бўлганини мен тушунмайман. ҳалқни юрагини зириллатиш керак.

Шахсий мисолда айтсангиз: спортнинг ижобий томонлари қандай?

Спорт нафақат оиламга ва менга, балки бошқаларга ҳам яхши томондан таъсир кўрсатди. Энди яхши томонларига у ёки бу, ёки бошқа нарсалар киради дея огзимни кўпиртириб, гапириб ўтирмайман. Чунки ҳар бир ақл-адроқли инсон спортнинг нечоглик фойдали эканлигини ўзи тушуниб етади. Уз соғлигимни ўйлаб, истаганимча югуришим, машк қилишим, ўзимни формада ушлаб туришимнинг ўзи ижобий эмасми?

Биласизми, спорт билан шуғулланган кишининг нафақат иммунитети, балки ҳамма нарсаси кучли бўлади. Мен спорт билан шуғулланиб зиен курмадим. Афсус, ҳаммаям спортнинг афзаллигини тушунмайди. Балки шунинг учун бизларда тижорат дўконларига нисбатан дорихоналар сони кўпайиб бораяпгандир? (кулади)

Яна шахсий мисолда айтсангиз: спортнинг салбий томонлари қандай?

Менинг ҳаётимда спортнинг салбий тарафлари йўқ. Лекин ҳар бир санъат тури каби, менинг фикримча эса спорт ҳам бир санъат, қандайдир курбонликни талаб қилади. Мен мусобакаларда, машғулотларда жудаям кўп сиқиламан, бакириб-чақириш ҳам оддий ҳол бўлиб колған. ҳаммаси иш сабабли. Агарда жисмонан қийналганларимизни салбий ҳолат дея баҳоласак, тўғримикан? (ўйланиб) йўқ, бу салбий томон эмас!

Инсонни айтган сўзига эмас, қилган ишига қараб бахо беришади. соғлом ҳаётни таргиб этаетган спортчи була туриб, ўзингиз-чи, уз ҳаётингизни кай даражада соғлом турмуш тарзига яқин дея оласиз?

Спорт менинг ҳаётимда энг (сўзга урғу бериб) асосий урин эгаллайди. фақат машк, машк, машк. Мен нафақат қаратэ билан шуғулланаман, балки футбол, баскетбол ўйнайман, эркин кўраш тўшаман. Мунтазам равишда бошқа машғулотларни ҳам ўтказаман.
ҳаётимнинг асосий қисми спорт билан боғлиқ. Лекин бу дегани фақат жисмонан шуғулланиб, руҳан эса колок бўлса ҳам булаверади дегани эмас. Устига-устак, мутаносибликни нафақат машғулотларда, балки оддий ҳаётда ҳам сақлаб колишга уринаман.

Сиз Ўзбекистонда маълум ва таниқли шахс ҳисобланасиз. Агар Сизнинг номингиз ва мартабангиздан фойдаланмоқчи бўлиб, бирор-бир савдо белгисини ёки махсулотни реклама қилишга чақиришса, розилик билдирармидингиз?

Бу каби таклифларни менга жуда кўп беришган. ҳар хил чойларни, кофе ва дориларни реклама қилишга чорлашган.

(бир зум сукут сақлаб) Мен ҳеч қачон таргибот қилмаганман. Таргибот этадиган бўлсам (катъият билан) фақат спортни таргиб этаман. Дарвоқе, бунинг учун ҳеч қандай моддий рагбатлантиришни ҳам кераги йўқ менга. Гарчи ўша рекламачилар катта пулларни таклиф қилган бўлса ҳам мен кунмаганман. Мен уларга йўқ, мен инсонларга чой ёки кофе орқали эмас, балки спорт орқали таниш булмоқчиман дёдим. Ва бу фикримда охиригача тураман.

Бизларда ур-йикит, жангари филмларни тасвирга олиш у қадар оммавийлашмаган. Лекин кино бизнесининг бундай ривожланишида, эртами-кечми Сизни ҳам бирор-бир жангари филмга таклиф этишса ажаб эмас. Жавобингиз?

Агар ўша филм томошабинларимиз юрагига кириб бориб, уларга маъқул тўшадиган бўлса, мен иштироқ этишим мумкин. Лекин бу соҳадаги фаолиятим ҳақида ўйлаб кўрганимча йўқ. Биласизми, аслида мени филмларга таклиф этишган. Лекин сценарийни ўқиб, қайтариб берганман. Гап сценарийни саезлигида эмас, балки менинг муносабатимда. Муносабатим узгача. Мен актер эмасман. ўйлайман-ки, умуман спортни ёки хусусан қаратэни таргиб қиладиган филмда нафақат ўзим, балки шогирдларим ҳам иштироқ этиши мумкин. ҳамма ўзини ишини қилган яхши.

Спортнинг томошабоп турлари мавжуд, шулар сирасига қаратэ ҳам киради. Тижорий томошаларни вақти-вақти билан ўтказиш фикри Сизда тўғилмаганми?

ҳозир бизни қаратэ спорт турига унақа кучли таргиботни кераги ҳам йўқ. Биз керақли баландликни забд этиб бўлганмиз. Маҳаллий ва ҳалқаро мусобакаларда ешларимиз юқори уринларни эгаллаб, галабаларни кулга киритмоқда. Осие чемпионатларидан ҳам ешларимиз фақат медалларни олиб келаяпти. Энди ҳозир маълум бир вақт керак-ки, биз жаҳон чемпионларини ҳам етиштиришимиз керак.

яқинда бир клубни ҳам ташкил этамиз. Бу жаҳон чемпионатларида иштироқ этишимиз учун зарур. Аммо таргиботларни давом эттиришимиз учун хужакурсинга қандайдир шоуларни ўтказишимиз шарт эмас ва бундай тадбирлардан узоқроқ юрамиз. Биз учун иккита нарса асосийдир. Бу - профессионал ва оммавий спорт. 100-200 кишидан иборат профессионал жамоа Ватан шарафини химоя қилиш учун дастак бўлиб турса, колғанлар эса миллатни соғломлаштириш сари ҳаракатда. Ахир 60 мингта йиғит жаҳон чемпиони бўлмаслиги мумкин, аммо 60 мингта одамнинг соғлиги мустахкам бўлади. Бизни асосий мақсадимиз шу ва ҳалқимиз олдидаги карзимиз ҳам шундан иборат.

Анча йиллардан буен мураббийлик қиласиз. қаратэга жудаям қизиқганлар учун бирор ўқув дастурини чиқариш ниятингиз борми?

Албатта, (кўзи еришиб) иккита китоб устида ишлаяпман. Биринчиси Замонавий қаратэ деб номланади, у деярли битиб қолди. Иккинчиси эса еш қаратэчиларимизнинг талабидан келиб чиқган "қаратэ бу нима?" деган китоб бўлади.

Нурхон Нафасовга берилган саволларга жавоблар

Rovshan - Men hozirda AQSHda istiqomat qilaman va mening do'stim va tutingan akam bor. Tutingan akam ham ustozim Ukraina Respublikasi KARATE federetsiyasini asoschisi. 1992 yilda asos solgan va 2000 yilgacha shu federatsiyani prezidenti bo'lib ishlagan. Hozirgacha Ukraina milliy terma komandasini bosh treneri va federatsiya bosh instruktori, ismi Sergey Denisenko. Karate 5 dan qora belboq sohibi va Konizavani shogirdi. O'sha inson har yili ikki marta AQSHga musobaqa o'tkazgani keladi va bironta O'zbekistonlikni kelganini eshitmayman va ko'rmayman. Bunga sabab nima? Mablag sababimi yoki karatega O'zbekiston yoshlarini qiziqishi kamligidami? Bu borada O'zbekiston karate federatsiyasini harakatlari qanaqa? Qanday qilib O'zbekiston karatechilarini dunyoga olib chiqish mumkin? O'zim karate bilan yoshligimdan shug'ullanaman, shuning uchun juda kuyinaman O'zbek karatechilari dunyoga chiqishlari uchun. 2002 yili sentyabr oyida Janubiy Afrika Respublikasida jahon chempionati bo'lib o'tdi. Shunda ham O'zbekiston qatnashmadi. 2003 yili 22-23 oktyabr kunlari AQSHning Las Vegas shahrida ham chempionat bulib o'tdi, O'zbekistondan hech kim bo'ladi? Yaqinda 2004 yil aprel oyida yana AQSHda Las-Vegas shaxrida jahon chempionati bo'lib o'tadi. Shunga o'ylaymanki, biror kishi kelib qolar. Faqat o'zim qatnashmasam kerak, deb o'ylayman.

Нурхон Нафасов ёрдамчиси - Савол жуда вақтида берилди. Айни шу кунларда Нурхон ака Нафасов ва бир гурух қаратэчиларимиз АКШнинг Лас-Вегас шаҳрига мусобакаларда иштироқ этиш учун учиб кетишди. Лас-Вегасдан сўнг яна бир нечта шаҳарларда бўлишни режалаштиришганю Бизнинг миллий терма жамоамиз у ерда апрел ойиғача бўлади.

Нафасов - Ўзбекистон қаратэ Миллий федерацияси ҳеч қандай моддий қийинчиликларга дуч келмаган ва ьиз маблагга мухтож эмасмиз. Бу биринчидан. Иккинчидан, Ўзбекистон қаратэ федерацияси ҳар йили АКШдаги Атланта кубоги мусобакаларида иштироқ этади, бу анъанавий мусобака.

Учинчидан, бизни асосий мусобакаларимиз: Осие чемпионати, жаҳон чемпионати, жаҳон Кубоги баҳслари ва ер юзидаги бошқа нуфузли ҳалқаро мусобакаларда иштироқ этиш. Дарвоқе, мен қаратэ федерациясини Президенти бўламан. Шахсан ўзим 70дан ошик давлатда бўлганман ва гапимга ишонинг, Осие давлатларидаги қаратэ федерациялари ичра Ўзбекистон қаратэ Миллий федерацияси энг кузга кўринган ҳисобланади. Бир йилда биз ундан ошик ҳалқаро тўрнирларда иштироқ этамиз. Бу Европа, Осие, Америка ёки бошқа давлатларда. Биз учун муҳими галаба!

Дарвоқе, Украина ва Америка қаратэ федерациялари президентлари билан мен яхши муносабатдаман.

Агар бизни фаолиятимизга жудаям қизиқсангиз www.uzkarate.sarkor.uz сайтига киришингиз мумкин.

Дониёр - Мени ёшим 27 да, ёшлигимдан шотокан (фул) мактаби таълимини олғанман. ҳозирда эса мен яна шугуланиш хохишим бор. Айтингчи Тошкентдаги қайси спорт залига боришлигимга маслаҳат берар ёдингиз?

Нафасов - ҳеч қандай чегараланиш йўқ. Тошкентдаги ўзингизга маъқул бўлган, куйнингизга ўтирган қаратэ мактабига катнашингиз мумкин. Агар қаратэ мактаби турар жойингиздан узоқ бўлмаса, унданамда яхши. Тошкентдаги мавжуд қаратэ секциялари ҳақидаги тулик маълумотни эса қаратэ Миллий федерациясидан олишингиз мумкин.

Назира Иноятова


Бош саҳифа   |    E-Mail   |    Янгиликларга обуна   |    Қидирув   |    Юлдузларимиз муҳокамаси   |    Аналитик мақолалар