![]() |
| Исми-шарифи: | Муножот йўлчиева |
| Туғилган санаси: | 1960 йил 26 ноябр |
| Туғилган жойи: | Андижон вилояти, Ширмонбулок кишлоги |
| Маълумоти: | Тошкент давлат консерваторияси, анъанавий ижрочилик бўлими |
| Иш жойи: | Узбек Давлат филармонияси |
| Турмуш ўртоғи: | ҳурматилла бўриев, филолог |
| Фарзандлари: | Музаффар, 16 еш шуҳрат, 10 еш |
| қўшимча маълумот | Ўзбекистон ҳалқ артисти, Эл-юрт ҳурмати ордени нишондори, "Шарк тароналари" ҳалқаро фестивали голиби, ЮНЕСКО ҳалқаро жюри танлови аъзоси |
"Агар дунега машхур инсон шунчалар камтарин бўлса, биз оддий бандалар нимаям дейишимиз мумкин?" деб куйди менинг ички овозим. ўша ички овоз Муножот йўлчиева билан бўлган бир ярим соатлик суҳбатдан сўнг ўзига-ўзи мулоҳаза қила бошлади. Унинг ўтиришида, саволларга жавоб беришида, уялибгина кахва ичишида, паст овозда гапиришида узбекона оддийлик бор. Негадир узоқ Франциянинг ҳурматли концерт залларидан бирида концерт бераетган Муножот опани тасаввур қилишим у қадар қийин бўлмади...осон бўлди. Шу пайт яна ички овозим қўшилиб куйди. Мен ҳам шу инсондайин узбёқман! қандай яхши!
Оиладаги тарбия инсон феъл-атворига кучли таъсир кўрсатади дейишади. Сизнинг оилада тарбия қандай берилган-ки, Сиз ҳали-ҳамон ута камсукумсиз?
Мен жуда оддий - колхозчи оиласида тарбияландим. Биз оилада икки ўғил, икки киз эдик. Отам ва онам бизларни каттиккуллик билан тарбиялашган. (кулади) ҳалигача отамдан ҳайиқиб турамиз. Гохида ҳазиллашиб, "ота, мана шу ешга кирдик, фарзандларимиз бор, бўлди энди" десак, отамиз эса "йўқ болам, барибир шайтон бор" деб турадилар. (ўйланиб) Мен кўпроқ отамга ўхшайман. ҳаттоки бир кўришда қараганлар ҳам "отангизга ўҳшар экансиз" дейишади. Феъл-атворим эса икки томонлама, ҳам ота, ҳам онадан утган. Каттиккуллик ва талабчанлик ота-меърос бўлса, бирсўзлик, меҳрибонлик, одам куйнига қараб гапириш онамдан утган. Улар жуда камсукум, бировга озор бермайдиган эдилар (овозда ўқинч билан). Утган йили онам оламдан утдилар. Уларни ҳурмат билан эслайман.
Шулардан ташқари онам менга катта бойлик қолдирдилар. Бу - овоз. Онамни мендан юз чандон-да гўзалроқ, ширали ва баккуват овозлари бор эди. Афсус, ешликларида ота-оналари рухсат беришмаган, санъаткор бўлиш улар учун армон бўлди.
Суҳбат бошида камсукумлик ҳақида бежиз гапирилмади. Сиз Европа давлатларида муваффақиятли чиқиш қилаетган санъаткор була туриб, Ўзбекистонда жамоа транспортида юрасиз. Буни табиий ҳол дея қабул қилса бўладими?
(чуқур ух тортиб) Билмадим, балки бу ҳақиқатданам соддалигим учундир. Балки, "мен таниқли инсонман ва умумий транспортда ҳалқ орасида юриш менга тўғри келмайди" деган фикр умуман ҳаёлимга келмагани учундир? Балки, шу нарса ҳақида ўйлаб ўтирмай, автобус бўладими, метро ёки троллейбусми, имконимга қараб, чиқиб кетаверганим учундир?
(кулимсираб) Менга кўпчилик айтган: "Нахотки Сиз шундай юрсангиз? Нима, машинангиз йўқми?" Машина оламан десам, балки пулим топилар, аммо шу ҳақида ҳеч ўйламаган эканман. Биласизми, менинг ҳаёлимда фақат ижод. Менинг оилам ва яқинларим ташвишлари ҳам фикру-ҳаёлимни эгаллаб туради.
Сир эмас-ки, кўпчилик узбек санъаткорларимиз жаҳон мусиқий бозорига интилмоқда, аммо бармоқ билан санокли мисоллардан ташқари натижа бўлмаяпти. Фикрингизча, хорижда талабгор бўлиш учун бизни хонанда-ю созандалар қандай талабларга жавоб бериши керак?
Авваламбор ўша санъаткор ўзининг миллийлигини йўқотмаслиги керак. Узбекларнинг колоритини ва табиийлигини сақлаб колиш керак. қачонки ўша бошқа миллатдагилар бизни санъатимизни тинглар экан, бизни миллий меъросимизни табийлиги ва ўзига хослиги билангина қабул қилади. Натижада шу орқали бизларни маданиятга бўлган қизиқиш янаям ортади.
Масалан, операни олсак. Опера ўзи катта бир оким ва бу классик асар дея ҳисобланади, яъни улмас асар. ёки симфоник оркестр деймиз, мана шулар қаторида бизнинг мақом ашулаларимиз ҳам бу классика. ўзини даражасида, ўзини ижро услубида - бу катта бир мактаб. Бизни асосий вазифамиз - бошқа миллат вакилларига шуни кўрсата олиш. кўрсата олиш учун эса самимийлик, табиийлик, миллий рухият бўлиши даркор. Дарвоқе, мақом ижрочисини ўзини ижро колиплари бор ва ана шу колипдан чиқмаган ҳолда ижро этиш керак.
(кулимсираб) ҳозир кўпчилик ешларимиз мақомни ижро қилаяпти. Биз ешлар ижро қилаяпти дея хурсанд бўлиб, кўтаринки рухда гапирамиз-у, Лекин аксарияти мақомни ижро этаетганда, колипдан чиқиб кетади ва ҳаттоки ўзини йўлига туширишга ҳаракат қилади. Бу ахир ноътўғри-ку! Кочиримлар, нолалар+ҳаммасининг уз ўрни бор, ҳаттоки дардни ҳам меъери бўлади ва бўларни билиш керак.
Хориждаги муваффақиятингиз сабаби қисман тушунарли. Колған қисми эса нима ёки кимлар билан боғлиқ?
Мени шундай даражага олиб чиқган устозим. Устозим Муҳаммаджон Мирзаев уз ишларига жонкуяр ва талабчан бўлганлар, уларнинг фарзандлари Шавкат Мирзаев ҳам худди шундай. Мен санъатга ҳали ҳеч нарсани тушунмай кириб келган бўлсам, биринчи қадамим биланок овозни қандай йуналтириш керак ва ижодни қандай олиб бориш керақлигини улардан ургандим. Устоз курмасангиз, албатта, бошқа бир йўлга кириб кетишингиз мумкин. Мен шу нарсани ҳозир тушуниб етдим. Бошида мен кўп нарсани тушунмасдим. Масалан, бошидан мақом ашуласини ижро этганимда, кўпчилик нимага сиз эстрада йўналишида ижро этмайсиз, нимага сиз бошқача қийинмайсиз дер эди. шунақа пайтларда ўзим ҳам шуларни хохлаб колардим. Агар шу пайтда устозим бўлмаганларида, (ўйланиб) балки менам ўша йўлга кириб кетган бўлармидим.
Домлани яхши бир томонлари бор, кимдир шогирд тушса, улар мени айтганимни қиласиз дейдилар. Буни кўпчилик тушунмайди. Мен ҳам дастлаб ўқишга келганимда, устоз айтгандилар: "Сиз телевизорга ёки саҳнага чиқишга шошилманг." Икки йил мобайнида мени ҳеч каерга чиқартирмаганлар, ҳеч кимга эшиттирмаганлар. Бундай ҳатти-ҳаракатларининг сабабини мана шу ешга кириб энди-энди тушуна бошладим.
Мен бу жараённи бир нарсага ўҳшатаман. Уйингизга мехмон келди, улар учун ош тайерлаяпсиз. Мехмонлар булакол, ошни сўз, кетамиз деб шошилтираяпти. Ошпаз эса ошни сўзмайди-да, уз ишини режа бўйича давом эттираверади. Лекин бировларнинг гапига қарайдиганлар ҳам бор. Аслида, бировларга қарамасдан сўзилган овкат етилади. Устоз ҳам шундай бўлиши керак.
Нима деб ўйлайсиз, бизларда узбек мумтоз мусиқани таргиб этиш ва оммавийлаштириш тўғри олиб борилаяптими?
(хурсиниб) Энди, таргиб этилаяпти, чиқишлар, концертлар булаяпти, нашрлар чоп этилаяпти, Лекин ўша талаб даражасидан пастроқ. ҳозир ешларимизда фақат ритм билан бўладиган мусиқага талаб кучлироқ булаяпти, мақом ашулаларини тинглаш учун кўпчилиги тайер эмас. Лекин бу билан мақом ёки ҳалқ ашулалари чекланиб колаяпти деган гап эмас. Уз йўлида жараён давом этмоқда, ижод қилинмоқда, санъаткорлар концерт ва чиқишлар қилаяпти, нисбатан, Лекин камроқ.
Утган йили, ЮНЕСКО қошида "Моддий ва номоддий меъросни сақлаш ва эълон қилиш" бўйича бўлим очилди. Ана шу бўлимда ун олтита ҳалқаро ҳайат аъзолари иш олиб боришади. Улар орасида мен ҳам борман.
Дунега машхур бастакор Родион Шедрин: "Инсонлар санъатга ўзи келиши керак. Уларни зўрлаб судрашни хожати йўқ" деган эди. Лекин қандай қилиб узбекларни мумтоз мусиқа концертига жалб қилиш мумкин?
Агар ҳабар топишса, мажбурламасангиз ҳам келадиганлар бор. ҳамма гап рекламада. Асосан рекламани, ўша таргиботни кўчайтириш керак. ҳозир бутун дуне бўйича шундай: таргибот биринчи уринда туради. қачонки ўша таргибот талаб даражасида бўлса, мухлислар ҳам ҳар қандай шароитда ўзи хохлаган концертига тўшади.
Дарвоқе, таргиботни ҳам уз сир-асрорлари бор. Жойини билиб, жойиға етказиб, чиройли қилиб кўрсатиш керак.
Айтишларича, ҳаёти мусиқага тула инсон учун энг яхши мусиқа бу жимжитлик экан...
(кулиб куйиб) тўғри айтилган. Жимжитлик. (яна кулиб куяди). Чинданам, ишдан келасиз-у, фақат жимжитликни кумсайсиз, канийди, ҳеч ким ҳалақит бермаса.
Баъзилар мен китоб ўқийман, мусиқа эшитаман дейди, йўқ, мен кўпроқ жимжитликни, сукунатни яхши кўраман. ўзимни уй-фикрларим билан якка ўзим бўлсам дейман. кўпинча ўша фикрларимни когозга туширишга ҳаракат қиламан, Лекин менда бунақа кобилият йўқлигини тушуниб етдим. (кулади) Когозга тушириш кобилияти. Лекин хохиш бор.
Баъзиларда эса бирор-бир чиройли уй юмушини қила туриб дам оламан. Уз ҳаёлларим билан бўлиб, овкат қилишни ёқтираман (кулади). Мен учун бу ҳам дам. Кейин, ишни жуда сёкин қиламан, аммо меъерига етказишга ҳаракат қиламан. (кулади) Чаккон одам мени қилган ишимга чидамаса керак. кўриб, эзилиб кетса керак!
Жимжитликни ёқтираман дейишимдан, бу - одамови экан дея хулоса қилманг. Мен кўпчилик бўлган оилада усганман ва кўпчилик бўлганни яхши кўраман. Лекин вақти келганда одам жимжитликни кумсаб колар экан.
Ижрочи-хонанда сифатида Сизни яхши танишади, аммо аёл Муножот йўлчиевани яхши билишмайди. У қандай?
(саволға ҳайрон колғандайин кулимсираб) Билмадим. ўзим ҳақимда нима дейишим мумкин? (ўйланиб) аёлларга у қадар хос бўлмаган хусусиятларим бор, у ҳам бўлса - катъиятлик, бир сўзлилик, мақсад сари интилувчанлик,(мийиғида кулиб куйиб) аммо озгина дангасалигим ҳам бор. Кези келганда талабчан ҳам бўламан. Баъзилар буни кўполлик деб тушунишади. Нафақат мен билан ишлайдиган инсонларга нисбатан, балки оила аъзоларим, жигарларимга нисбатан ҳам каттикуллигим ва талабчанлигим борлиги сезилиб туради.
Кейин+кўнглим буш. Салга йиғлаб юборишим мумкин (кулади) . ўзим каттикуллик қиламан-да, кейин ўзимни-ўзим койийман.
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
Назира Иноятова
Бош саҳифа | E-Mail | Янгиликларга обуна | Қидирув | Юлдузларимиз муҳокамаси | Аналитик мақолалар