ЗУЛХУМОР МУМИНОВА

Исми-шарифи: Зулхумор Муминова
Туғилган санаси: 1960 йил 12 ноябр
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Маълумоти: ВГИК (Москва)
Иш жойи: "Узбекфильм" киностудияси
Фарзанди:Умид Муминов, 19 еш

Кичкинагина кизалокга ўҳшайди. Каттагина оламнинг тушунарсиз ташвишлари доимо эшигини такиллатиб келади-ю, у ҳайрон: Менга бу ташвишларни нима кераги бор? Менга фақат ўзим ўйлаб чиққан олам бўлса бас! ўзи ўйлаб чиққан олами эса улкан, фақат негадир у ерда унга ҳали-ҳамон жой йўқ.

- Бу интервьюдан умидим катта. Балки, ва нихоят мениям бирорта режиссер кашф қилар? Ахир ун йил ичида бор-йўғи битта арзигулик роль уйнадим. Яхшиям, Аюб билан Eлкин бор экан (бир зумга кўзлари еришади).

Лаблари доимий равишда табассўм шақлини ифодаласада, катта-катта кўзларида бир олам маъюслик. Менимча Сальвадор Дали бу ҳолатни кўриб ажойиб асар яратган бўларди, чексиз мовий кенгликда катта-катта маъюс кўзлар. бўлди! Асарнинг номи эса "Хумор".

- Мен уз имкониятларимни юздан бир қисмини ҳам намоен эта олмаганим авваллари мени жуда куйдирарди. вақт утган сайин, "кино" деган муъжизали олам мендан тобора узоқлашаетганини сезаяпман-у, аммо анча хотиржамман. Ун йилда бир марта бўлса ҳам, кўнглимдагидай роль бўлди-ю! Кор куйнидаги лоладаги ролға ўҳшаганини яна ун йил кутишга тайерман.

ҳаёт қизиқ! Зулхумор Муминованинг овозига Ўзбекистоннинг 90 фоизи махлие бўлса-ю (колған 10 фоизи телевизор курмагани учун унга махлие эмас), унинг кўзлари эса Сальвадор Дали асарини эслатаверади.

Ташки киефангиз у қадар таниш бўлмагани сабаб, томошабинлар Сизни эмас, балки Сиз томошабинларни фикрини билиш имконига эгасиз. Актерлик махоратингиз ҳақида Сизнинг енингизда мулоҳаза қилганлар бўлганми?

ҳечам бўлмаган, Лекин қизиқ бўларди. (кулади) Аммо сўнгги вақт кўча-кўйларда, метрода таний бошлашди. ўзи овоз шунақаям кучли нарса-ки, унинг воситасида ҳамма нарсани ифода этиш мумкин. Овоз ҳаттоки ташки киефадан ҳам кучлироқ восита. Дарвоқе, овозингизни ўзи сиз қандай эканлигингизни айтиб бериши мумкин. Мен қандай эканлигимни эса дубляж қилган роллардан билса бўлади, сабаби мен техникани эмас, балки ҳиссиетни ишга солиб ишлайдиган актрисаман. Тан оламан, актрисада техника кучли бўлиш керак, аммо менда бу томон заифроқ ва мен ҳиссиет орқали ҳаммасини етказишга ҳаракат қиламан. Бунинг сабаби бор мен кам суратга тўшаман. Техника эса йиллар мобайнида йиғилиб, тажрибага айланади. Менда эса тажриба йўқ, мен ички имкониятларимни ишлатаман ҳолос.

Сиз ҳақингизда Жанубий Кореянинг "Киш сонатаси" филмидаги Южинга овоз берган актриса дейиш кифоя, дарҳол едга олишади. Бу роль қанчалар Сизни ижодингизга, балки ҳаётингизга ўзгариш киритди?

Биласизми, кўпчилик менга: "Киш сонатаси дан аввал Сизни танимас эдик, Южинга овоз берганингиздан кейин таниб қолдик", дейишган. Инкор этмаслигим керак, бу роль мени кай бир маънода танитди. Буни мен табиий қабул килдим. ўзимдаги бор нарсалар ўзим билан қолди, таний бошлашса ҳам ўша-ўшаман. Албатта, бу муҳим эмас ва мен учун аҳамиятсиз деелмайман. ҳар бир актер учун диққат-эътибор ва шон-шуҳрат жуда муҳим омилдир.

Мен учун биринчи уринда уз имкониятларимни, узлигимни намоен эта олиш бўлди, майли овоз орқали бўлсаям уз имкониятларимни кўрсатолдим. (хурсиниб) Албатта, уз актерлик махоратингни бор-йўғи овоз воситасида намоен этишинг, бу мен учун энг оғрикли мавзу. Чунки мен бутун умр кинода суратга тушишни орзу қилиб келганман. Аммо катта экранда, кинода актриса сифатида ўйнаш имконим йўқ экан, бор кучимни ва махоратимни шунга (дубляжга) ураяпман, шунгаям шукр, ахир шуни ўзиям бўлмаслиги мумкин эди-ку!

(кулади) Куни-кеча ҳамкасблар билан ҳазиллашаетувдик. Телевидениега коплаб ҳатлар келади, улар орасида севаман, уламан деганлари ҳам бор. Шунда мен: Яхшиям овозим бор экан-а, "яхшиям Южин бор экан, бўлмаса нима қилардим" деб ҳазиллашдим (ҳандон отиб кулиб юборади).

"Режалаштирганинг ҳар доим ҳам амалга ошавермайди" деган фикр билдирдингиз. Даставвал режаларингиз нималардан иборат бўлганди?

О-о-о, режаларим улкан эди! Ахир мен кино ҳақида туну-кун ўйлардим, ҳатто тушларимда кўриб чиқардим. (истехзо билан) Мен учига чиққан романтикман. Бу шунақаям улкан орзу эди-ки, бу орзу билан вояга етдим. Ахир болалигимдан бери фақат кино дердим, гарчи авлодимда актерлар бўлмаса ҳам. Ва бу нарса содир бўлганда, яъни ўқишга уз кучим билан қиролғанимда, илк бора муъжизаларга ишондим. Ахир таниш-билишсиз ўқишга кириш, яна каерга денг - Москвадаги ВГИКга - ўзи бўлмайди.

Яна муъжизалар содир бўлишини жуда истаб, куйнимдагидай ролларни кута бошладим, аммо кейинги муъжиза фақат ун йилдан кейин юз борди. ўша ун йил ичида роль кутиб қанчалар эзилдим, эх-хе, айтганимдай, бу мен учун жуда оғрикли мавзу бўлган. Режалаштирганингни юздан бир фоизи ҳам амалга ошмагани қийнар экан, ўйлай-ўйлай, уйимга етолмасдим: "Ахир нимага, нима учун" каби саволлар билан ўзимни еб ташлардим.

ҳозир сал-пал тинчланиб қолдим. Биласизми нимага? Чунки ўша 10 йилдан сўнг содир бўлган муъжиза менга куч бағишлади. Куйнимдагидай фильмда суратга тушдим, бу фильмнинг номи Кор куйнидаги лола бўлиб, Чулпон асари асосида режиссерлар Аюб шоҳобиддинов ва Елкин Туйчиевлар суратга олди. ўзи ҳаммаси қанақасига содир бўлганди? Бир телевизион кўрсатувда интервью бераетганимда кинога бўлган бор муносабатимни баен этганман. Шу дастўрни "Кор куйнигани лола"нинг сценарий муаллифи ва режиссери тасодифан кўриб колишибди ва мени ёқтириб колишган экан. Тасодифни қаранг! Бу фильмга қадар мен фақатгина дубляжда ва уч-туртта фильмда кучимни синаб кўрган эдим, табиийки актерлик махоратимни тулаконлик намоен этолмасдим. Анчадан буен фильмда суратга тушмаганим учун жуда қийналдим. Фильмда ишлаш ҳам осон, ҳам огир бўлди. Жудаям чўчидим: Кулимдан келмаса нима бўлади? дея ўзимни-ўзим еб ташладим. Очиғини айтганда киносъемка жараёнига шунақаям шунгиб кетдим-ки, ҳамма нарса ёдимдан кўтарилди. шунақаям берилиб ишладим-ки! Менимча фильм ижодкорлари ишимдан мамнун бўлишди. Ярим йилдан бери яна ўша съемкалар жараёнига кайтгим, ўша ижодий мухитга шунгигим келади. Аюб ва Елкин билан жуда ахиллашиб кетгандик-да.

сўнгги вақт эса бир образни катта экранга олиб чиқиш ҳисси менда тобора кўчайиб бормоқда. Бу хохиш қаердан пайдо бўлди, билмадим, (оҳангида ҳайратланиш) самовот билан алокаси бўлган девонасифат аёл образини яратгим бор. Нимага айни шу образга епишиб олдим, билмадим?!

Сиз уз хохиш-истақларингиз ҳақида билмасангиз, мухлисларингиз Сиз ҳақингизда кўп нарсаларни билмайди. Сизни овозингиз томошабинга қанчалар таниш ва маълум бўлса, ўзингиз ва оилангиз ҳақидаги фактлар шунчалар нотаниш ва ноъмалум.

Мени шахсий ҳаётим ута куримсиз, четдан қарайдиган бўлсангиз. (бир зум сукут сақлаб) Ва оддий. Мен жуда оддий, оддий актрисаман. (кулиб юборади) Баъзилар актрисагаям ўҳшамайсиз-а дейди. Жуда одамовиман. Мен оммавий тадбирларни ёқтирмайман, одам кўп бўлган жойларда ўтиролмайман. ўзи актерларнинг бари шунақа. Улар осмонларда учиб юради. Мен ҳам уз ҳаёлларим билан юраман.

Мени ун туккиз яшар углим бор ва у вояга етгунга қадар уни талаб ва истақлари билан яшаб келдим, режаларим ҳам у билан боғлиқ бўларди. Мана энди катта бўлди, энди ўзим учун ҳам яшасам бўлади деган эдим, чучварани хом санабман. ҳамма ташвишлар бола улгайгач бошланар экан (кулади).

ҳозир ҳам тинчлик йўқ. Мен уни назорат қилмайман, асло. ҳаттоки яқинларим мени уришади "углингга каттикул эмассан" дея. кўп нарсага рухсат бераман, унга йўқ деелмайман. Углим камситилишини истамайман, вақти келганда барча нарсани кадр-кимматига ўзи етишини хохлардим.

Углим актер бўлишини ҳеч қачон истамагандим, шукур-ки, ўзиям истамади. иқтисодиет коллежида ўқийди, насиб этса бу йили институтга киради. Уни ҳатти-ҳаракатлари, истеъдоди отасига ўҳшайди. раҳматли турмуш ўртоғим Зокир Муминов билан бирга ўқиганмиз, бир неча йил аввал, оламдан утдилар.

Шахсан ўзимга келсак, ўзимда "зўр" бир хусусият бор муаммо бўлмаган тақдирда ҳам уни ўйлаб чиқариш! (ҳандон отиб кулади) Мен ҳеч тинч ўтиролмайман, ичимдаги курт доимо этимни кемиради ва доимо қилган ишимдан юз фоизлик коникиш бўлмайди, ахир бекорга буржим чаен эмасдир-да! (кулади)

Яна бир ёмон одатим доимо кеч қолиб юраман. Доимо упкани култиклаганча югўрганим-югурган, Лекин баърибир кеч қоламан. Яна бир ажойиб одатим ишим бошимдан ошиб-тошиб турганда ҳам бирор нарсага жудаям қизиқиб қолсам, ўшанга берилиб кетаман. Масалан, уй йиғиштираетганимда қизиқарли китоб кулимга тушиб қолса, ҳаммасини четга суриб куйиб, оеги осмондан бўлиб етган уйда китоб ўқийман.

Овозингизда бир нима борлигига илк бора ким аҳамият берган?

(кулимсираб) Бу ҳақида ҳали ҳеч кимга айтмагандим.

ВГИКда ўқиетган кезларим Жаник Файзиев билан калин дўст эдик. (ўйланиб) ўзи киз-ўртоқларга нисбатан йиғит-ўртоқларим билан муносабатларим анча дўстона ва самимий бўлади (кулади). Кунлардан бир кун мени спектақл постановкасига жалб этишди. Спектақлни кўргани Жаник ҳам келганди. Сценарий бўйича мен бош қаҳрамон булмиш ешгина қизчани ўйнайман. Уни фильмга суратга тушишга таклиф қилишади ва иш жараёнида ўша қизча фильм режиссерини севиб колади. Еши катта, оилали режиссер у кизни севгисига бепарволик билан қарайди. саҳнанинг бирида биз телефон орқали суҳбат кўришимиз керак эди. саҳнани икки четида телефонлар турарди, ўзимиз эса диалог вақтида деярли кўринмаймиз. ўша телефон саҳнасида режиссер кизнинг севгисини рад этади. Мен шу саҳнани берилиб уйнаганман шекилли, спектақлдан сўнг Жаник енимга келиб: Менга қара, анави телефон саҳнасида, қанақа килдинг? Овозингни қанақа килдинг? даҳшат чиқди! қара, этим ҳалиям жунжикиб кетаяпти, курмасдан овозингни эшитиш даҳшат экан! деганди. Мен эса қанақа қилганимни ҳеч тушунмасдим. қандай ҳис этган бўлсам, шундайлигича овоз орқали ифодалаганман. (кулади) Айтаяпман-ку, ўша пайтда ҳам техника йўқ эди, фақат ҳис-ҳаяжон, ҳозир ҳам фақат ҳис-ҳаяжон.

Йиллар утиб Жаник Файзиевни сўзларини едга олдим ва таҳлил қила бошладим. ҳозир тушунаман-ки, дубляж йиллар мобайнида йиғиган махорат, йиллар мобайнида чархланган тил. ҳамкасбларим ҳайрон колади: "Нимага қаҳрамон йиғлаганда сен ҳам йиғлайсан?" деб. Чунки мен ўша образни ичига кириб кетаман, унинг ташвишлари, гам ва аламлари билан яшайман. Мен ўша киноқаҳрамон ҳаётидаги барча жараёнларда иштироқ этгандай бўламан. (кулиб юборади) Тушунаман, бу нормал ҳолат эмас!

(ҳайратланиб) Санжар Саъдуллаевни техникасига қойил қоламан, юзларидаги бир мускул ҳам ўзгармаган ҳолда барча ҳис-ҳаяжонни ифода этишлари мумкин.

Куйидаги саволни Санжар Саъдуллаевга ҳам бергандик. Уларни ва Сизни овозингиз телевидениенинг барча каналларида намойиш этиладиган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион ва ҳаттоки илмий-оммабоп фильмларда янграйди. Бундай серфаоллик овознинг меъдага тегишига олиб келмасмикан?

Тегиши турган гап! Устига-устак юзингизни ҳам йўқота бошлайсиз. Аммо дубляжга чақиришганда рад жавобини беролмайман, чунки актерлик махоратимни йўқотмаслик учун бу ҳозирча ягона восита ва бу менинг ноним.

Канийди танлаш имкони бўлганда, мана кинодаги ролларни саралайман-ку, худди шундай. Аммо дубляжда саралай олмайман. Бу менинг ноним ва мен шу орқали кун курмоқдаман. фақатгина шу сабаб ҳеч бир дубляж режиссерига рад жавобини беролмайман. Бор-йўғи уз ишимни юқори даражада бажаришга ҳаракат қиламан.

Уз касби-корингизда мавжуд бўлган энг ёкимли ва энг ёкимсиз нарсалар ҳақида сўзлаб бероласизми?

ёмон томони - ялтироқ ва ортикча нарсаларнинг бу касбда жудаям кўплиги. Салбий жиҳатлардан яна бири доимо никоб тутиб юриш керак. Энди бу актерлар учун табиий химояланиш воситаси бўлиб колған.

Яхши томонлари эса уз имкониятларингизни тулаконлик билан намоен эта оласиз. Бу жудаям кучли ҳиссиет! Буни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Аслида узоқ муддат мобайнида менда на кинода ва на дубляжда уз кучимни синаб кўриш имкони тўғилмаганди. Мана сўнгги 3-4 йил ичида эса ҳам дубляждаги ролларим, ҳам Кор куйнидаги лола даги яратган образим бўлди. ўзи бир инсон менга: Сен кирк ешингдан сўнг кинода суратга тўшасан деб айтганди.

Агар "Кор куйнидаги лола"дайин жиддий образни яратиш имкони тўғилса, (кувонч билан) бошим осмонга етарди, майли, яна ун йил кутишга тўғри келса ҳам мен тайерман. ўзи яхши нарсалар ҳеч қачон кўп бўлмайди, ана шу нарсалардан уч-туртта бўлса, бас! Менга шуни ўзи етарди бўлади.

                                  

Назира Иноятова


Бош саҳифа   |    E-Mail   |    Янгиликларга обуна   |    Қидирув   |    Юлдузларимиз муҳокамаси   |    Аналитик мақолалар