![]() |
| Исми-шарифи: | Раъно Жураева |
| Туғилган санаси: | 1947 йил 15 май |
| Туғилган жойи: | Тошкент шаҳри |
| Маълумоти: | Тошкент санъат олийгохининг санъатшунослик бўлими |
| Иш жойи: | Узтелерадиокомпанияси, суҳандонлар гурухи |
| Турмуш ўртоғи: | Шавкат Жураев, тадбиркор |
| Фарзандлари: | Азамат, 29 ва Ширин, 20 |
- Бу ерда деярли ҳар куни бўламан, бу мени салоним. Аммо афсус даромад келтирмаяпти. Истасанг, сенга ўзим ясаган деворий композициямни кўрсатаман. Екдими? Йуг-э, сен айтгандайин зўр ва даҳшат чиқмаган, ахир бу оддий нарса-ку.Раъно опа билан деярли уч соатдан бери биргамиз.
- Чойлик кахва ичасанми? Ичмаганмисан? Мен доим чойга аччиқина қилиб кахва кўшаман. Ана шуни зўр деса бўлади!
Кулиб турса ҳам... негадир кўзларида ўқинч.
- ўзи ун йилдан бери интервью бермайман. Нимага сенга розилик билдирдим...ўзимам ҳайронман.
Дарахт бир жойда куқаради иборасига амал қилиб, салкам 30 йилдан бери бир жойда ишлаб келаяпсиз....
ўзи маколлар бекордан-бекорга ўйлаб чиқилмайди. Йиллар, асрлар мобайнида инсон тажрибасида синалган воқеа ва ходисалар маколға айланади. Дарахт бир жойда куқаради деб ҳам бекорга айтишмайди. Албатта, бошқа жойлардан кўпдан-кўп таклифлар тушган. Суҳандонликни энди бошлаганимда ҳам, оекга туриб олғанимда ҳам қизиқарли ишларга чақиришган.
(овозда хотиржамлик билан) Менга ўзимни ишим жудаям ёқади. Суҳандонлик бу бор-йўғи ўзини ва кийим-кечагини кўрсатиш учун эфирга чиқиб олиш эмас. Суҳандон бу аввало матнни ифодали ўқиб берувчи. Албатта у шахсий нуқтаи назарга эга, аммо биринчи уринда у ўқиб берувчи . Шу билан бирга кўпдан-кўп инсоний фазилатларни ўзида жамлаган шахс. Агар сизда ана шу фазилатлар бўлмаса, ҳаммаси бекор. Масалан, бахтсиз, бетоб, нохуш - қандай ҳолатда бўлмасангиз ҳам, эфирга чиқишинг шарт. ҳеч ким шахсий ҳолатингизни билмаслиги керак. кўп миллионлик аудитория томон ўзингизни шахсий ҳолатингизни ва шахсий муносабатингизни етказмаслигингиз керак, аммо шу билан биргаликда самимийликни сақлаб колиш шарт. Ана шуни суҳандонлик дейилади. ўзи эфир жудаям қийин нарса ва бу касбни ҳақикий қийинчиликларини ҳеч ким билмайди. Бор-йўғи 20-30 дақиқалик жонли кўрсатувни олиб боришни ўзи, елка-белларимиз, сочларимиз терлаб кетади, ахир буни ҳеч ким билмайди-ку!
Бир-икки йил утар-утмас Мен бошловчи ёки суҳандонман деган инсонларни ҳурмат қилмайман. ҳозир бундайлар, афсус, кўпчиликни ташкил қилади. Суҳандон бўлиш учун аввало тажриба ва Худо берган истеъдод керак.
Кадрда ута консерватив услубда ишлайсиз. Матн ўқишда, қийинишда, олиб боришда.
Шундай хусусият бор-ки сенга миллион-миллионлик аҳолининг назари тўшади ва уларнинг ҳаммасиям ўзига тук яшамайди, бу бор нарса. Демак-ки, эфирга чиқадиган инсон ўзининг зебу-зийнати ва ортикча нарсалари билан асабга тегмаслиги керак. Шундайин идеал урта меерни танлаш керак-ки, у ҳеч кимни гашини келтирмаслиги шарт. Билмадим, буни консерватив дейсизми, бошқа дейсизми, аммо шу ишимга бор кучимни ва қалбимни берганман.
Аслини олғанда, мен бошидан шундай эдим. Мени яхши билган инсонлар ҳам тасдиклаши мумкин. Мени омадим бор экан, Убай Бурхонов, Уктам Жобиров каби профессионаллар билан ишлашни бошлаганман. Уларни мактаби шунчалар кучли эди-ки, эфирда ҳамма нарсани унитиш керак дейишарди.
ўзим эфирда жонли ишлашни жудаям ёқтираман. Балки бу эски одатдир? (кулимсираб) Яна бир одатим бор, Ахборот ни ўқиб чиқганимдан сўнг, йўлакда кета туриб, ўзимга-ўзим қилган ишим учун ҳаёлан бахо қўяман: Раъно, бугун бешга ўқидинг ёки Бугун мана бу ерида адашдинг, бахоинг - турт . Лекин анчадан бери ўзимга-ўзим икки куймайман (кулади). Айтганимдай, жудаям кўп нарса устоздан боғлиқ экан. Мен телевидениега энди келганимда ҳар томонлама ёрдам беришарди, ҳозирги ешларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмайди. Суҳандонликга энди келган маҳалим ёзувда кетадиган нарсалар бўлмасди ва биз у студиядан бу студияга югуриб юрардик. ҳозир эса ажойиб техника бор, ҳаттоки айрим кўрсатувлар учун махсус студиялар мавжуд. Бу ҳам яхши, ҳам ёмон. Нимага? Чунки энди суҳандонларга мухтожлик йўқ. ҳар бир муаллифлик кўрсатувини муаллифнинг ўзи олиб боради. тўғри, бу жаҳон тажрибаси,
Уз касбингиз ҳақида гапираетганингизда, қандайдир ўқинч сезилмоқда.
ҳа (ўйланиб). ҳозир суҳандонлар учун уз мутаҳассислиги бўйича иш кам. Айниқса, қандай мактаб бўлганини эсласанг, жудаям ачинасан киши.
Мен суҳандонлик танловига келган йилим, бу 1976 йил эди, бор-йўғи иккита уринга мингта даъвогар бўлган. Тасаввур қилинг, минг киши! ўша йили мен ва раҳматилла Мирзаев танловдан утганмиз. ўша вақтлари турли йўналишдаги мантларни ўқирдик, ҳозир эса, навбатчилик. Навбатчилик ўзи нима? Аввалари навбатчилик вақтида ишлардик. ўша олти соатлик навбатчилик мобайнида бешта ёки унта эълон-чиқишлар бўларди. ҳозир эса шовкинли тасвирга кадр ортидан кимлардир кун тартибини ўқийди-куяди. Аввалари ҳар бир телёқанални юзи, яъни суҳандонлар бор эди. ҳозир эса, балки шундай бўлгани ҳам тўғридир? Шахсан мен буни ҳазм қилолмайман. Суҳандон сифатида ҳазм қилолмайман, чунки еш суҳандонлар тилни чархлаш учун ҳар куни бирор кўрсатувни эфирда олиб бориш керак. (овозда ўқинч билан) Айрим вақтларда навбатчи-суҳандон келади-ю, аммо эфирга эълон билан биттаям чиқиш бўлмайди! ҳамма нарса кадр ортидан бўлиб колаяпти, кадрда эса суҳандон йўқ. Балки шуям тўғридир? бошқа давлатларда ҳам суҳандон эфирга чиқмайди-ку?! Эртами-кечми суҳандонлардан умуман воз кечишлари ҳам мумкин. Шахсан мен журналист ёки муаллиф сифатида ўзимни синаб кўриш ниятим йўқ. Чунки жуда кўп йиллар мобайнида суҳандонлик килдим, мен суҳандон бўлиб танилдим ва суҳандонлигимча қоламан. бошқа нарсани менга кераги йўқ ва бор нарсамни ҳам йўқотгим келмайди.
тўғри, кимдир бошқа фаолият билан шуғулланиш мумкин-ку дейиши мумкин. Аммо феъл-атвордан ва куч-қувватдан ҳам кўп нарса боғлиқ. Кимнидир журналистикага мойиллиги бўлиб, югуриб-елиб лавҳалар тайерлашга курби етади. Менимча, еш суҳандонларимиз ўша бошқа фаолиятни ҳам муваффақият билан уддалаяпти. Масалан, Дилдора Рустамова Спорт телёқаналига утиб, ҳаммасини яхши уддалаяпти. ҳозир деярли ҳамма суҳандонларимиз бошқа фаолият билан банд. Ахир оилани, бола-чакани боқиш керак-ку! Кимнидир фирмаси бор, кимдир ижодий сафарларга боради.
Суҳандонлар гурухига жудаям ачиниб кетаман. Ваҳоланки, суҳандондайин мантни тўғри етказиб бероладиган журналист бўлмаса керак. Балки шунинг учун жонли "Ахборот"ларни ҳали-ҳамон суҳандонлар олиб боришади? Чунки суҳандон каби ҳатосиз ўқиб бериш мураккаб, гапимга ишонаверинг. Баъзиларда, охирги сонияларда, матн олиб келиб колишади ва сиз уни бежиримгина қилиб томошабинга етказиб беришингиз керак. Ваҳоланки, мантнни энди кулингизга олдингиз. Айрим вақтларда эса, "Ахборот"нинг мусиқий заставкаси кетаяпти, ҳозир сиз ўтирган студияни эфирга узадишади, шу пайт шошилинч билан кулда езилган сўнгги маълумотни стол устига ташлаб қўйишади. Мана шу ажи-бужиларни ҳам ҳеч нарса бўлмагандай, хотиржамлик билан ўқиб бериш керак.
Афсус, бу касб йўқ бўлиб кетмоқда. Аммо шу касб эгалари каби махоратли ўқийдиган шахслар йўқ.
Бу касб эгалари ута хотиржам ва совуккон бўлиш керак дёдингиз. Аммо ҳаётда турли вазиятлар содир бўлади ва қанақасига мана шу вазиятлар сабабли кайфиятни чуктирмай, хотиржам бўлиб колиш мумкин?
Феълингизга кўп нарса боғлиқ. Агар феълингизда бўлмаса, ҳеч қачон суҳандон бўлолмайсиз. қандай вазият бўлмасин, совукконликни сақлаб колиш шарт. Мени ҳаётимда қандай вазиятлар бўлмаган, вой-буй, айрим вақтлари утмишга назар ташлаб, нахотки, шунча воқеалар менинг ҳаётимда содир бўлган бўлса, дейман. Шундай вазиятлар ҳам бўлганки, агар ўша совукконлик ва босиклик бўлмаганда, синиб колған бўлардим. Шу билан бирга, Худойим, шунча бандалар ичида мени танлабсан, шунга ҳам шукр деб қўяман.
Суҳандонлик бу нутқ, ақл, рухий ҳолат, кўзларнинг чақнаши, бўларнинг бари бўлиш керак. Шунинг учун суҳандон бўлиш жуда мураккаб. Чиройли киз ва болалар келиб, мен суҳандон булмоқчиман дейишса, бунинг учун камида беш йил керак дейман. Суҳандон бўлгандан сўнг эса ўзини устида доимий равишда ишлаш керак. Шу касбга кирганимдан бери, ҳали бир кеча бўлмади-ки, бирор адабиетни ўқимаган бўлсам. Соат нечада уйкуга кетишимдан қатъий назар. ҳозир бўлгаковни "Мастер ва Маргарита"сини ўқияпман. (кулимсираб) Нечанчи бор. Мен учун мумтоз адабиет гуёки бир ҳазинадай. Хэмингуэй, Абдулла Орипов асарларини ёқтираман.
(ачиниш билан) ҳозир кўпчилик бирор-бир нарсанинг номини ҳам тўғри талаффуз қилолмайди. яқинда битта журналист "Янгиликлар"ни ўқиганда "Бактрия" ўрнига, "Бактерия" дёди. Энди бунга нима дейсиз?! Уни ҳафа килгинг ҳам келмайди, аммо айтмасанг ҳам бўлмайди. "ўқишинг керак", дегинг келади. Мен ўзим билмаган нарсаларим ҳақида сўраб-суриштиришни уялмайман. Аксарият ешлар эса сурамайди! Буни нима билан изохлаш мумкин, билмадим. Гапиргим келади-ю, ҳафа қилиб куймай дея қўрқаман.
ҳозирги ешлар интернетда ишлайди, дуне воқеаларини кузатади, телевизор кўришади, улар гуёки ҳамма нарсани билишади ва ҳамма нарсадан ҳабардор. Аммо билимининг магзи йўқ. Бунинг сабаби - вақт етишмаслигидами, тарбия заифлигидами, маслаҳатгуйнинг йўқлигидами, билмадим. ҳозирги ешлар учун асосийси пул топиш бўлиб қолди. тўғри, буям керак, аммо шу билан биргаликда ривожланиш ҳам керак-ку! Кимнидир ёрдамида эмас, ўзи ўқиб, ўзи ривожланиши керак.
Кизиги шундаки, мана шундай керақли фикрларни кенг оммага етказиш имконингиз була туриб, Сиз шу имкондан фойдаланмайсиз. Нега ҳали-ҳамон муаллифлик кўрсатувига эга эмассиз?
ўзимнинг муаллифлик кўрсатувим бўлмаса ҳам, "мусиқа жавони" деган кўрсатувни олиб борардим. Билмадим нимага уни йўқга чиқариб ташлашди. Жудаям қизиқарли, фойдали, тарихий фактларга бой, ижодий нуқтаи назардан керақли кўрсатув эди. Лариса Иноземцева деган режиссер бошлаган эди.
Очиғини айтганда, бирор-бир кўрсатув тайерлаш учун катта куч-қувват бўлиш керак. Менда эса ҳозир бундай қувват, вақт ҳам йўқ. Кейин, мен бошловчи ёки журналист эмасман, мен суҳандонман. Аввалари кунига икки-учта жонли кўрсатувларни олиб борардим ва кеч-кеча студияма-студия югуриб юрардим. Бу биз учун катта мактаб эди. Эндигина асал ҳақида махсус кўрсатувни олиб борасизда, бошқа студияга утиб ковун сайли ҳақида суҳбат кўрасиз, кейинги студияда эса пахтакорлар билан учрашув.
Суҳбатда бўлган ва бор сўзларини бир неча бор ишлатдингиз. Кейинги савол айни шу сўзлар билан боғлиқ. Телевизион фаолиятингизни илк кезлари ҳавасингизни уйготган суҳандон бўлганми ва ҳозир ишлаетган суҳандонлар ичра Сиз учун ёкимлилари борми?
Албатта бўлган. Мен уларнинг профессионал махоратига тан бераман. Галина Мельникова ҳалигача ишлаяпти, менимча у супер-суҳандон. Уктам Жобиров, Убай Бурхонов, Насиба Иброхимова, Насиба Камбарова. ўша 76-йил телевидениега келганимда, бўлар анча тажрибали суҳандонлар эди ва мен уларга ҳавас кўзи билан қарардим. Улардан ўрганишга, билмаганимни сўраб олишга уялмасдим. Уларнинг ўзи ҳам ёрдамлашарди.
ҳозиргилардан кўпини ҳурмат қиламан ва еш суҳандонларимизнинг бари мен учун ёкимли, ҳаммасига жоним ачийди.
Шунча вақт утиб, шолини курмагидан ажратишни урганданимдан кейин, бир хулосага келдим. Бу хулоса ҳам эмас, балки бир ғоя. Суҳандонларни тайерлайдиган ижодий устахонани ташкил этиш ниятим бор. Бунинг учун албатта моддий маблаг бўлиш керак. ўзи ташкилотчилик ишларида, ҳисоб-китобда ҳеч нарсани тушунмайман. (кулади) Бу нарса ҳаттоки мени бироз чўчитаяпти, шунинг учун ташкилотчилик ишларини уз зиммасига оладиган инсонни топаман. Мен барибир ижодкор шахсман. Кичкинагина бўлса ҳам, ижодий устахонани очиб, у ерда барча хохловчиларни чиройли сўзлаш ва ўқиш, тўғри талаффуз қилишга ўргатардим. Хуллас, оммавий ахборот воситаларида бошловчилик қилишни истаганларни ўқитардим. Нафақат мен, бошқа суҳандонлар ҳам ўқитиши мумкин. яқин келажакда шуни амалга оширишга ҳаракат қиламан, гарчи ҳаётимда икки-уч йил аввал куримсиз бир воқеа содир бўлган бўлса ҳам. ўшанда мени ярим йиллик тезкор курсларни олиб бориш учун "Камолот"га таклиф қилишганди. Элликта болани ҳафтасига уч мартадан ярим йил мобайнида ўқитганимга қарамай, мен, 24 минг сўм олдим. Устига-устак солик инспекциясига чақиртиришиб мана шу пулдан 8 минг сўм солик туланг дейишди. Кулгили-а?! Кизиги, ярим йил мобайнида ўқувчиларни ҳаммаси, ўша элликтаси, биттаям дарсни қолдирмай келишди. Айримлари ҳали-ҳамон қўнғироқ қилиб, ҳол-ахвол сўраб туришади.
Агар ок когозга ҳаётингизни энг муҳим воқеаларини тушириш имкони тўғилса, кай бирини едга олардингиз?
Мени ҳаётимда ота-онам, укаларим, фарзандларим, турмуш ўртоғим, кадрдонларим, ишим муҳим урин эгаллайди. Мана шулар билан боғлиқ шунақаям кўп воқеалар содир бўлган-ки! ёкимли ва ёкимсиз, яхши ва ёмон, кувончли ва кўнгилсиз, Лекин шулар орасидан мана буниси эсда коларди деб бирортасини ажратолмайман. (эслагандай ўйланиб) йўқ, ажратолмайман! бўларнинг бари мени хотираларим ва ҳеч нарсани еддан чиқаролмайман. ҳеч қайсинисидан воз кечолмайман.
ўзи мен ҳеч қачон ўзим учун яшамаганман. ўзимни қийинтириш ва ясантириш - мен учун ҳеч қачон олди мақсад бўлиб турмаган. Айримлар "бўлмаган гап" дейдилар. Нимага? Бу - чин ҳақиқат. Мен учун энг муҳим нарса - мени яқинларим. Бутун умримни уларга бағишладим. Худо томонидан берилган ишни уддалаганим, шунингдек яқинларимни йўқотмаганим учун, ўзимни ҳурмат қиламан.
![]()
![]()
![]()
![]()
Назира Иноятова
Бош саҳифа | E-Mail | Янгиликларга обуна | Қидирув | Юлдузларимиз муҳокамаси | Аналитик мақолалар