ГУЛИ ИКРОМОВА

Исми-шарифи: Гули Икромова
Туғилган санаси: 1968 йил 15 ноябр
Туғилган жойи: Фаргона шаҳри
Маълумоти: Тошкент Давлат санъат олийгохи
Ота-онаси: Отаси: Носиржон Отабоев, режиссер
Онаси: Дилбархон Отахонова, инглиз тили

- қанақасига Мерая Кери, Селин Дион, Стинг ва Уитни Хьюстонларни йиғламчилик қўшиқларини ёқтирадиган инсон жиддий информацион дастўрни олиб боради?

Гулихонга берилмаган бу савол берилган тақдирда ҳам жавобсиз колиши эхтимолдан ҳоли эмас...чунки инсон уз ички имкониятларини изохлаб бериши жудаям мушкул. Нозиккина Гулихонга разм солиб яна бир жавобсиз савол бергим келарди:

- Бунчалар кўп синовларга қаердан куч-қувват оласиз?

Турмуш ўртоғи автоҳалокатга учрашидан аввал фарзандли бўлишни жудаям орзу қиламан деган Гулихоннинг сўзлари ёдимда. ҳалокатдан сўнг ҳамма-ҳамма "бўлди, Гули Икромова синиб қолди" дегани ҳам ёдимда, уларнинг адашгани ҳам ёдимда. Гулихон Икромова эса (балки фаргоналик бўлгани учун уни доимо хон қўшимчаси билан чақиргим келар) ҳамон ёкимли табассўм билан деярли ҳар окшом "Ассалому алайкум! Эфирда "Давр" информацион дастури. Студияда Гули Икромова" дея узбек хонадонига кириб келмоқда, нозиккина матонатли аёл.

Телебошловчининг фаолияти шундан иборатки, Сиз танийдиган инсонларга нисбатан, Сизни танийдиган инсонлар кўпроқ. Нотаниш инсонлар билан эркин муомала қиласизми ёки киришиб кетишингиз қийин кечадими?

Енимдаги инсонлар ҳам тасдиклаши мумкин, мен жудаям тез муомалага киришиб кетаман. Одамлар билан енгил муомала қилиш менга ҳеч қачон муаммо туғдирмаган. Балки ҳарактерим сабаблидир, балки ота-онам хушмуомала инсонлар бўлганликлари сабаблидир. Лекин баъзиларда, қандайдир носоғлом эътибор меъдага тегади.

Сизнингча информацион дастўрнинг юзи булмиш бошловчи қандай талабларга жавоб бериши керак?

Профессионал нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, бу ҳам ташки кўриниш, ҳам матнни етказа олиш, ҳам информацион хусусиятларни очиб бера олиш. Бугунги кунда давр (табассўм билан), ҳам кичкина "Давр", ҳам катта давр шундай талабларни куймоқдаки, интеллектуал планка юқори бўлиш керак.

Йирик планда бошловчининг кўзи ожиз бўлиб кўринса, яъни кўзингиз ожиз бўлиб кўринса, яъни кўзингиз ҳеч нарсани ифода этмаса, демак, сиз ҳеч нарсани етказиб бера олмайсиз.

таниқли шахс эканлигингиз, чехрангиз таниш эканлиги кул келадими?

Албатта! Баъзи бир инсонларнинг менга машхурликнинг кераги йўқ деган гапларига ҳечам ишонмайман. Мен ҳозирги ҳолатимга шукр қиламан, чунки озми-кўпми қилган ҳаракатларим зое кетмади. Эл назарига тушиб, эътиборга сазовор бўлдим, энди буегига уни оқлаш вақти келган. Агар ҳурмат-эътибор бор экан дея, мана шу эътиборни суистеъмол қиладиган бўлсам, бу яхши эмас.

Саволға жавоб эса: албатта, кул келган ва кул келмоқда. Бундан беҳад мамнунман!

Эфирингизда кутилмаган ва нотабиий вазиятлар содир бўлганми?

Бундай вазиятлар айниқса жонли эфирда ишлаган вақтда кўп содир бўлди. Лекин, худога шукр, мана шу телевизион қозонда ун йилдан зиед қайнаб келаетганим учунми, ҳар ҳолда баъзи-бир мураккаб вазиятлардан чиқиб кетиш йўлларини билиб олибман, шекилли. ҳар ҳолда бошқа бир бошловчи ва дикторлардан эшитганларимни умумлаштириб, ҳозир қийин вазиятлардан чиқиб кетишим мураккаб эмас. Лекин бўларнинг барчаси, барибир, ҳаяжон ила руй беради.

Масалан, яқиндагина эфирда содир бўлган вазият: сўзбоши, яъни подводка ўқидим. Аммо ундан сўнг мутлақо бошқа нарса ҳақида лавҳа кетди! Бу вазиятда режиссер ожиз, видеорежиссер ҳам ожиз, бошқалар ундан-да нари ожиз. (кўзида даҳшат билан) Уятнинг ўзи ва бу уятли ҳолдан фақат мен чиқиб кетишим керак. Кизиги, бунда менинг айбим йўқ. ўйлай-ўйлай, ваҳоланки, ўйлашга бир неча сония бор, бир амаллаб огир вазиятдан чиқиб кетдим. Бир сюжетни бошқасига амаллаб улаб кетдим. Кейин мажлис бўлди. Мажлисда ҳаммаси яхши бўлди, аммо бир жойида "Гулихон бироз ҳаяжонланиб кетдилар" дейишди. Бунга жавобан: "Биласизми, аслида менинг ҳаяжонимни эмас, бошқа лавҳа кетиб колғанини пайқашингиз керак эди. Агар шу ҳолатни пайқамаган экансиз, бу менинг ютугим" дёдим.

ёки жонли эфир вақтида катта софит-чироқлар ёрилиб, чил-чил бўлган ҳолатда ерга сачрайди. Тасвирчи билан маъмур студиядан тездагина чиқиб кетади, аммо мен жойимдан силжишга ҳам ҳакким йўқ. Энди тасаввур этинг коронгу студияда, ёлғиз ўзингиз, камера билан юзма-юзсиз. ташқарида нима булаяпти билмайсиз. Балки зилзила ёки сув тошкини булаётгандир, шу сабабли чироқ учиб колғандир, деган ўйларга борасиз. Бундай ҳолат жудаям катта эмоционал кучни ва сабрни талаб этади. Аммо, кейинроқ асабингиз дош беролмай "нима бўлди?" дея, кучингиз борича, бутун студияга эшиттириб, бакирасиз. Лекин бу кичкирик ҳам фақат камера учиб, видеолавҳа утиб кетганидан сўнггина янграши мумкин.

Тележурналист сифатида кимдан интервью олишни истар эдингиз?

Мен адабиетга узгача бир ихлос куйганим сабабли, "Алхимик" деб номланган бестселлерни яратган Паоло Коэльо исмли ёзувчидан интервью олиш орзуим бор.

яқинда Украинада бўлганимда, ушбу китоб ва унинг муаллифига бўлган қизиқиш у ерда ҳам жуда катта эканлигини курдим. Агарда бу инсондан интервью олғанимда, бу янгилик бўларди. қайси томондан? Масалан, менинг бошқа севимли ёзувчиларим булмиш Чингиз Айтматов ёки Габриэль Гарсиа Маркесдан кўпдан-кўп интервьюлар олинган, улар ҳақида ҳамма нарса биламиз, Коэльо ҳақида эса кўп нарса маълум эмас. Бизлар бу инсон ҳақида тасаввурга эга эмасмиз ва шу нуқтаи назардан, менга ҳам интервью олиш қизиқарли бўларди. Яна бир армонли истак. Агар имкон бўлганда, мен раҳматли бувижоним ва буважонимдан ўзимнинг утиб кетган, етти пушти авлодим ҳақида интервью олған бўлардим. Менга айтиб беринглар, менинг оппок дадамнинг оппок дадаси ким бўлган, ундан аввалгиси ким бўлган, деб сўраб олған бўлардим. Мен учун бу жуда қизиқарли ва шу билан биргаликда армонлидир. Балки буни интервью ҳам деб бўлмас, балки бу ҳаёт мактабидир?

жаҳон тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, рейтинги юқори бўлган ҳар бир телебошловчи ўзининг муаллифлик кўрсатувини очишга ҳаракат қилади. Сизда бундай фикр Туғилганми?

"Давр"да беш йилдан буен ишлаетган бўлсам, беш йилдан буен бу фикр мени тарк этаетгани йўқ. ҳозирги замон талабига жавоб берадиган ток-шоу тайерлаш ниятим бор. Афсуски, бизларда бунинг учун шароит йўқ! айтмоқчиманки, бизларда рейтинги юқори бўлган бошловчилар учун маълум бир шароит яратилмайди. Масалан, мен бирор-бир лойиҳани бошламоқчи бўлсам, у ерда мен ўзим матн езишим керак, ўзим ташкилотчилик қилишим керак, ўзим одам тўплашим керак, ўзим югуриб-елишим керак. Кечирасиз-ку, ўша югур-югурдан сўнг, тилим осилган ҳолда мен студияга бошловчилик қилиш учун кириб бораманми? Бунақа бошловчи ҳеч кимга керак эмас!

Хорижда эса аксинча. У ерда рейтинги юқори бошловчиларга тайер лойиҳаларни олиб боришни таклиф қилишади. У ерда бошловчи студиянинг қироли ёки қироличаси. Унга ортикча тилини осилтириб югуриб юриш керак эмас. Унинг учун ҳамма нарса муҳайе.

ҳозирги давр телевидениесини жуда кўп танқид қилишади. Сизнингча, бу асосли танқидми?

Албатта асосли. Агарда биз, телевидение ходимлари, уз псиҳологиямизни ўзгартирмасак, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Биз қандайдир сустмиз. Гуёки ўзимизни колипимизга тушиб қолиб, ундан ҳеч чиқолмаяпмиз. Менимча, бизларга жиндай мардлик ва жасорат етмаяпти. Янги нарсаларни қилиш вақти етиб келди, Лекин ҳали жиддий ҳаракатимизни тула-тўқис бошлаганимизча йўқ. Дунега юз тутиш керак, жаҳон телевидениеси қонун-коидаларига риоя қилиш керак.

Сиз гўзал, жозибадор, нозик дидли, истеъдодли, ақлли ва ёлғиз аёлсиз.

(маъюс табассўм билан) Мен ўзимни шунча яхши-яхши хусусиятларга эга инсон деб ўйламайман! Менда ҳам бир тўп камчиликлар мавжуд. Мен доимо ўзимга бўлган ички ишончсизлик туйғуси билан яшайман. Бу нарса менга қачон сингдирилган, билмадим, аммо шу фикру-ҳаёл мени ҳафсаласиз бўлишга ундайди.

ёлғизлик ҳақида гапирадиган бўлсам, Генри Ибсен айтган экан: "ёлғиз бўлган инсон - бу кучли инсон". У истаган захотиек ёлғиз бўлмаслиги ҳам мумкин. ёлғиз бўлганлигининг сабаби, балки у шуни истагандир.

Билмадим, балки мен куйган талаблар жуда жиддийдир, балки шу талабларга жавоб берадиган инсон йўқдир. Лекин менинг яқин инсонларим, дўстларим жуда кўп. аёл киши, барибир ожиза. Куръонда ҳам ожиза ва заифа эканлигимиз ҳақида айтилган-ку. Шунинг учун бизнинг енимизда яқин бир инсонлар бўлмаса, яшаш у екда турсин, дунега назар солишга ҳам қийналасан киши.

Огир дамларда далда берадиган дўстларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

(хурсандчилик билан) Нафақат огир дамларда! Ахир дўст дегани бу фақатгина огир дамларда қўллаб-қувватловчи инсон эмас-ку. дўст дегани юқори чукқиларни забт этганингга қарамай, дўстликни сақлаб коладиган инсон.

Менинг фикримча, ана шундай хурсандчилик кунларимда, яхши-ёмон кунларимда мен билан бўлган, мени тушунган, мени қўллаб-қувватлаган инсонларим бор. Улар билан дўстлашганимдан, улар билан мулоқотда бўлганимдан, уларга таянганимдан, уларнинг енига йиғлаб ёки хурсанд бўлиб югуриб боролғанимдан "Худога шукр" дейман. ҳаммадаям бундай дўстлар булавермайди!

Информацион кўрсатувнинг бошловчиси факт ва ракамларга таянади. Ана шу ракамларни ишга солған ҳолда шахсий ҳаётингиз нималардан ташкил топганини сўзлаб берсангиз?

Менинг касбим, бажараетган вазифам вақтимнинг етмиш фоизини олса керак деб ўйлайман. Лекин бу ракамлар кескин ўзгариб кетиши ҳам мумкин, (кулиб) ёлғиз аёл нуқтаи-назаридан оладиган бўлсак. Дейлик, ун фоизи ишдан ва туксон фоизи шахсий ҳаётдан иборат бўлиши мумкин, (жилмайиб), мен шу нарсани, нимагадир, жудаям хохлаяпман.

Телевидениедан ташқари яна нимада ўзингизни синаб кўраяпсиз ёки синаб кўриш ниятидасиз?

ўзимни кинода синаб кўрганимдан, ажойиб киносанъаткорлар ва махоратли режиссер билан ишлаганимдан мамнунман. Кирк қисмдан иборат бўлган "Домла" видеофильмини ҳам, уч сериялик "Келин салом"ни ҳам режиссер Юсуф Розиков олғанлар. йўқ нарсадан бор қилиб берган, ичимдагини юзага чиқара олған инсон - Юсуф Розиков бўладилар.

Лекин ўзимни видеофильмда эмас, балки катта экранда, тулик метражли бадиий фильмда синаб курмоқчиман. Мана шундай истак жуда кучли. Агарда мукаммал кинолойиҳа бўлса, унда иштироқ этишга йўқ демасдим.

Ундан ташқари, тасвирий санъат билан шуғулланишни давом эттираяпман. Хусусан, Муҳаммаджон Фозилов ва истеъдодли рассом Александр Кимдан сабоқ олаяпман. Улардан кўп нарсани ургандим ва ўрганиш ниятидаман. Аммо бу ҳам ўша-ўша ўзимга бўлган ишончсизлик сабабли бироз тўхтаб турибди. Ва, фикримча, ҳар бир нарсада режа, тартиб бўлиш керак, ҳозирча менда ана шу нарса йўқ. қачонки бир маромда ҳаракат қиладиган бўлсам, рассомчилик ишларини жиддий давом эттиришим мумкин. Яна бир истак бор. У ҳам бўлса, телепродюсерликда ўзимни синаб курмоқчиман. Яъни телевизион лойиҳа тайерлаш ва уни эфирга олиб чиқиш. Битта лойиҳани олиб чиқиш ҳаракатида юрибмиз, унда ўзимни эмас, балки янги номларни, янги истеъдодларни экранга олиб чиқиш мен учун қизиқарлироқ туюлаяпти.

Сиз эл назарига тушган, суюкли телебошловчисиз. Аммо телебошловчиликнинг умри киска бўлади. Келажагингизни қандай тасаввур этаяпсиз?

Худо хохласа, ҳаммаси яхши бўлса, менинг келажагим продюсерлик билан боғлиқ бўлади деб ўйлайман. Менинг истагим, келажакдаги режаларим фақатгина иш билан боғлиқ бўлиб қолмасин. Иложи бўлса, келажакдаги асосий режаларим шахсий ҳаётим билан боғлиқ бўлса. ўша мен айтган туксон фоизлик шахсий ҳаёт ҳақида бошим оғриса. Оилалик аёл бўлиб, оилам билан кўша-кариб яшагим келади.

      

Назира Иноятова


Бош саҳифа   |    E-Mail   |    Янгиликларга обуна   |    Қидирув   |    Юлдузларимиз муҳокамаси   |    Аналитик мақолалар